Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
TenX, Tenero

Компакт крем-пудра

211 беж

Крем пудра - янги авлод воситаси бўлиб, тонал крем ва пудранинг афзалликларини ўзида мужассамлаштирган. Парвариш қилиш формуласига эга гиалурон кислотаси, Е ва C витаминлари билан биргаликда HYDRA-BOOST эффектини беради ва терини намлантиради, майин ва силлиқ қилади. Маҳсулот терининг барча типларига мос келиб: шундоқ ҳам қуруқ терини қуритмайди ва ёғли теридаги ялтирашни йўқотади. Узоқ вақт давомида табиий мат (ялтираб турмайдиган) қатлам яратади. Терининг камчиликларини ниқоблайди ва кичик ажинларни мукаммал даражада текислайди.

Вазни: 7 г/ 0,28 oз

Европада ишлаб чиқарилган

1080 ₽
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Мазкур ранг ёрқин қизларга жуда мос келади. Компакт крем пудра кундалик ва байрамона макияж яратиш учун ҳар бир ёрқин қизда бўлиши керак. Гиалурон кислотали парваришлаш формуласи Е ва C витаминлари билан биргаликда терини намлантиради, майин ва текис қилади. Пудра юз терисининг нуқсонларини мукаммал даражада ниқоблаб, унга табиий порлаш бағишлайди.

Кимлар учун?

  • Ёрқин, замонавий ва фусункор аёллар учун.
  • Доимо модада бўлганлар учун.
  • Замонавий рангларни излаётганлар учун.
  • Косметикасининг чидамлилиги ҳақида қайғурадиганлар учун
  • Чидамли қатлам яратадиб, кун давомида қумоқлашмайди.
  • Е ва C витаминлари ҳамда гиалурон кислотали парваришлаш формуласига эга,
  • Терига ораста ва парваришланган кўриниш бағишлайди.
  • Зич ва турғун текстура терининг барча камчиликларини ниқоблайди.
  • Терининг нафас олишига имкон беради, тешикларини беркитмайди.
  • Компакт ва қулай, сумкага осон жойлашади.
  • Дерматологлар томонидан текширилган.
  • Европа Иттифоқида ишлаб чиқарилган.
  • Е витамин – терининг эластиклигини оширади, қарилик аломатларининг пайдо бўлишини секинлаштиради, антиоксидант таъсирга эга, терини озиқлантиради ва намлантиради.
  • С витамини – Бу кучли антиоксидант бўлиб, эркин радикалларга қарши курашда ёрдам беради, эпидермал ҳужайраларни тиклайди, яллиғланиш жараёнларининг олдини олади ва коллаген ишлаб чиқаришни рағбатлантиради.
  • Гиалурон кислотаси – кучли физиологик намлантиргич, терини силлиқ, парваришланган ва ёш қилиб кўрсатади. Қуруқ иқлим шароитида ҳам теридаги намликни сақлаб туради. Ажинларни камайтиришга ёрдам беради ва пайдо бўлишининг олдини олади.

TALC, ALUMINA, MICA, DIMETHICONE, SILICA, OCTYLDODECYL STEAROYL STEARATE, CAPRYLYL GLYCOL, POLYBUTENE, PHENOXYETHANOL, HEXYLENE GLYCOL, NYLON-12, AQUA, SODIUM HYALURONATE, DEHYDROACETIC ACID, BENZYL ALCOHOL, TOCOPHEROL, LECITHIN, ASCORBYL PALMITATE, GLYCERYL STEARATE, GLYCERYL OLEATE, CITRIC ACID, [+/-] CI CI 77491, CI 77492, CI 77499, 77891.

Чўтка ёки спонж ёрдамида юз терисига суртинг. Ташқи фойдаланиш учун.

Сизнинг жойлашувингиз