Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
TenX, Tenero

Компакт аква-пудра 203 Оч-беж

203 Оч-беж

Терининг табиий намланиш даражасини сақлаб турувчи гиалурон кислотали Tenx пудраси, у мукаммал қатлам ва юзга порлаб турувчи тус беради. Терига ораста ва парваришланган кўриниш бериб, ажинларни текислайди ва терининг эластиклигини оширади. Терини салбий омиллар таъсиридан ҳимоя қилади ва навқирон кўринишингизни сақлаб туришда қўл келади.

Вазни: 7 г/ 0,25 oз

950 ₽
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Оч крем рангида. Енгил табиий мат (ялтирамайдиган) қатлам. Гиалурон кислотали бахмалсифат пудра терини чуқур намлантириб, табиий намлик даражасини сақлаб туради, идеал қатлам ҳосил қилиб, юзга ёрқин тус беради. Юз терисидаги катталашган (пораларни) тешикларни, кичик ажинларни мукаммал ниқоблаб текислайди ва юзингизга порлаб турувчи тус берадади. Натижада мукаммал парвариш, ултрабинафша нурланишнинг зарарли таъсиридан ишончли ҳимоя ва юз терисининг соғлом ташқи кўринишига эга бўласиз.

Кимлар учун?

  • Ёрқин, замонавий ва фусункор аёллар учун.
  • Доимо модада бўлганлар учун.
  • Замонавий рангларни излаётганлар учун.
  • Косметикасининг чидамлилиги ҳақида қайғурадиганлар учун
  • Майин бахмалсифат текстура терини ялтиратмай мат қатлам билан қоплайди.
  • Нур қайтарувчи микрозарралар тери камчиликларини ниқоблайди: мавжуд ажин ва пораларни камайтиради, терининг нотексликларини текислайди.
  • Терини қуритмайди, (тери пораларини) тешикларини беркитмайди.
  • Ҳар турдаги, жумладан сезувчан терига ҳам тўғри келади.

Гиалурон кислотаси – кучли физиологик намлантиргич, терини силлиқ, парваришланган ва ёш қилиб кўрсатади. Қуруқ иқлим шароитида ҳам теридаги намликни сақлаб туради. Ажинларни камайтиришга ёрдам беради ва уларнинг пайдо бўлишининг олдини олади.

TALC, NYLON-12, AQUA, ISODECYL NEOPENTANOATE, POLYMETHYLSILSESQUIOXANE, MAGNESIUM STEARATE, DIMETHICONE, CAPRYLYL GLYCOL, SODIUM DEHYDROACETATE, PHENOXYETHANOL, DISODIUM EDTA, HEXYLENE GLYCOL, BENZYL ALCOHOL, DEHYDROACETIC ACID, SODIUM HYALURONATE, [+/-] CI CI 77491, CI 77492, CI 77499.

Чўтка ёки спонж ёрдамида тонал флюид устидан юз терисига суртинг. Енгил қўллаш учун пудранинг катта чўткаси ёрдамида юзингизга суртинг. Қўллашнинг ана шу усули билан тайёр макияжингизга тугалланган тус беришингиз мумкин.    

Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз