Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Smart Bakery

Smart Cake

Занжабил ва матча кўк чойли кекс

Smart Cake нинг ҳар бир луқмасида сиз севган кекларингизнинг ажойиб таъми мавжуд. Уй пишириғи бўлиб, бор йўғи 1 дақиқада пишади! Энди нозик қомат ва иштаҳани очадиган ширинлик ўртасида танлашга ҳожат йўқ, чунки ҳар бир Smart Cake таъми оқсиллар мувозанати, ёғлар, углеводлар ва суперфудлар фойдаси билан бойитилган.

Метаболик занжабил, матча яшил чойи ва енгил цитрус таъмли юмшоқ, ҳаводек енгил хушбўй кекс сизнинг кофе-брейкингизни идеал тарзда тўлдиради.

Smart Cake — бу:

  • Энг талабчан ширинликхўрлар учун протеин комплексига эга соғлом десерт.
  • Бор йўғи 1 дақиқада тайёр бўлади.
  • Таъм ва калориянинг идеал баланси.
  • Мия фаолияти ва хотирани яхшилаш, тери, сочлар ва тирноқларнинг гўзаллигини сақлаш учун фойдали ёғлар.

 

30 г 3 саше

Россияда ишлаб чиқарилган

290
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Smart Cake - бу сиз кутган ширинлик! Цитрусли хушбўй занжабилли пишириқнинг таъмини матча чойининг мазали таъми тўлдириб, кексга яшил ранг бағишлайди.  

Smart Cake — осон ва қулай бор йўғи 1 дақиқада тайёр бўладиган доимо янги пиширилган маҳсулотдир. Ширинликнинг ҳар бир бўлаги таъм ва калориянинг мукаммал мувозанатига эга: ҳар бир порциясида атиги 110 ккал мавжуд! Самарали озиш ёки вазнни оптимал равишда сақлашни истаган ҳар бир киши учун ажойиб ечим.

 

Кимлар учун?

  • Қоматини назорат қиладиганлар учун.
  • Тайёрлашга вақти йўқ, лекин тез, мазали ва фойдали нонушта қилишни истаганлар учун.
  • Яхши пишириқларни қадрлайдиганлар учун.
  • Тўғри овқатланишни истаганлар учун.
  • Десертдан воз кечишни истамайдиганлар учун.

 

Protein Complex — иммунитетни мустаҳкамлаш ва организмнинг ёшлигини сақлаб қолиш учун зарур бўлган оддий ва мураккаб аминокислоталар манбаи.

Carbo Complex — қувватни тўлдиради ва узоқ вақт давомида тўқлик ҳиссини сақлайди.

Кокос ёғи — калория танқислиги кузатиладиган диетада энг фойдали ёғ, осон ўзлаштирилади ва ёғ қатламларида сақланмайди. Тезда тўқлик ҳиссини бериб, яхши кайфият бағишлайди. Тер, соч ва тирноқлар гўзаллигини сақлаб туради.

Матча кўк чойи — метаболизмни тезлаштиради. Теанинга бой, табиий антидепрессант. Таркибидаги катехинлар кучли антиоксидант таъсири билан машҳур.

Занжабил — иммунитетни мустаҳкамлайди, ҳазм қилишни нормаллаштиришга ёрдам берадиган хусусияти билан машҳур. Занжабил таркибидаги гингерол қон айланишини яхшилайди, шунингдек иситиш хусусиятига эга.

Таркиби: Protein Complex (сут оқсили концентрати, қуруқ тухум оқсили, зардоб оқсили концентрати, тухум кукуни), Carbo Complex (малтодекстрин, инулин), занжабил цукати (занжабил, шакар, глюкоза-фруктоза сиропи), кокос ёғи, жўхори ёрмалари, хамиртуруш (натрий дигидропирофосфати, трикалций фосфати, натрий гидрокарбонати), матча кўк чойи, ароматизаторлар, эмулгаторлар (глицерин, сут ва ёғ кислоталари эфири, полиглицерин ёғ кислоталари, ёғ кислоталарининг моно- ва диглицерид эфирлари, полиоксиэтилен (20) сорбитан моноолеат), глюкоза сиропи, сут оқсили, татландиричлар (натрий цикламати, натрий сахаринати).

Ишлаб чиқаришда селдр, кунжут уруғлари, соя ва унинг маҳсулотлари ишлатилади.

 

Озиқа ва қувват қиймати (ўртача қийматлари)

Қуруқ маҳсулотнинг битта порциясида (30 г)

% ТҚКИМ*

қувват қиймати, ккал / кДж

110 / 460

4,4

Оқсиллар, г

9,5

12,7

Ёғлар, г

3

4

Углеводлар, г

10

3

Озиқа толалари, г

3,5

12

 

* ТҚКИМ (тавсия қилинган кундалик истеъмол меъёри) ТР ТС 022/2011 "Озиқ-овқат маҳсулотлари ва уларнинг маркировкаси" га мувофиқ, 2-илова.

Пишириқ формасига 2 ош қошиқ (20 мл) хона ҳароратидаги ичимлик сувини қуйинг, қуруқ маҳсулотнинг бир порциясини (30 г) солиб, бир ҳил ҳолга келгунча яхшилаб аралаштиринг. Кейин микротўлқинли печнинг, ўртача қувватини (420-450 Вт) келтириб, 1-2 дақиқа қўйинг. (60-120 сония). Тайёр кексни озгина совитиб, формадан эҳтиёткорлик билан қошиқ ёки пичоқ ёрдамида ажратиб олинг. Тайёр бўлганидан сўнг истеъмол қилинг.

Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз