Старая версия сайта

Перейти
Occuba Professional

Cure Citrus ниқоби (цитрус)

Сочларни мустахкамланиши

Янги цитрус хидли ниқоб сизнинг сочларингизга энергия зарядини беради.  Лайм экстракти ва пакана палманинг экстрактлари сочнинг ўсишини рағбатлантиради, узунлиги бўйича тиклайди ва мустахкамлайди, хаётий куч ва қўшимча хажм билан тўлдиради.

200 мл идишда

960 ₽
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Ёрқин цитрусли хушбўй хидли ниқоб сочни интенсив даражада мустахкамлайди ва ўсишини рахбатлантиради. Табиий компонентлар мажмуи орқали сочларга куч ва ёрқинликни қайтариб беради, таралишни осонлаштиради, атроф-мухитни салбий таъсиридан химоя қилади.

  • AFG-System® - соч тузилишини тиклайди ва намлик билан тўлдиради.
  • Лайм ва пакана палманинг меваларининг экстракти-соч ўсишини рағбатлантиради ва тўкилишини олдини олади, ёғ безларини ишини мувозанатлаштиради, сочларнинг порлашини ва хажмни оширади.
  • Жожоба ёғи- сочларни шойи ва порлоқ қилиб озуқлантиради ва юмшатади.

Ким учун?

  • Уйда профессионал парвариш мухим бўлганларга
  • Соғлом ва кучли сочларни хохлаганларга 
  • Сулфатсиз шампун излаганларга
  • Таркиби зарарсизлиги мухим бўлганларга
  • Салон парваришидек таъсири

Табиий компонентлари асосида яратилган эксклюзив ниқоб формуласи, худди салондаги спа-жараёнини сўнгидагидек сочларингизга текислик ва ёрқинликни беради.

  • Тезкор натижа

Ушбу восита биринчи фойдаланишдан кейин сезиларли натижа беради, шунинг учун Occuba Professional асбоблари серияси билан танишиш учун қулай.

  • Унутиб бўлмас хушбўй хидлар

Occuba Professionalдан хар бир ниқоб ёрқин ва ноёб хушбўй хидли бўлиб, сизга ушбу воситадан фойдаланганингиз учун завқ бахш этади.

  • Германия сифати

Occuba Professional воситалари Jojo Haircosmetics Германия компаниясида ишлаб чиқарилади. 30 йилдан буён(1983йилдан) ушбу компания профессионал соч парвариши косметикасини яратади, ва ўз тадқиқот марказлари ва лабораторияларига эга.

AQUA (WATER), CETYL ALCOHOL, CETRIMONIUM   CHLORIDE, COCAMIDE MEA, SIMMONDSIA CHINENSIS SEED   OIL, DISTEARYLDIMONIUM   CHLORIDE, CITRIC   ACID, FRUCTOSE*, GLUCOSE*, ALANINE*, GLUTAMIC   ACID*, ASPARTIC   ACID*, HEXYLENE GLYCOL, SUCROSE, UREA, DEXTRIN, HEXYL   NICOTINATE, SERRULATA FRUIT EXTRACT, GLYCERIN, CITRUS AURANTIFOLIA FRUIT EXTRACT, BUTYROSPERMUM   PARKII   BUTTER, BENZOIC   ACID, DEHYDROACETIC   ACID, PHENOXYETHANOL, CI   19140, CI   16255, HEXYL   CINNAMAL, CITRONELLOL, GERANIOL, AMYL   CINNAMAL, D-LIMONENE, LINALOOL, PARFUM (FRAGRANCE).

AFG-System® - хар бир йўналишнинг бир қисми бўлган аминокислоталар, фруктозалар ва глюкозалар эксклюзив мажмуи. Сочларни тиклайди, ва уларни кўпроқ эластик ва таранг қилади.

Лайм экстракти-сочнинг илдизини ва бошнинг терисини соғломлаштиради ва сочнинг ўсишини рағбатлантиради. Мустахкамланишига ёрдам бериб ҳира ва мўрт сочларга хаёт кучини қайтаришга ёрдам беради.

Пакана палма меваларнинг экстракти- соч тўкилишини тўхтатади, сочларнинг ташқи кўринишни яхшилайди ва ўсишини рахбатлантиради.

Жожоба ёғи- сочнинг илдизларини намлантиради ва таркибини яхшилайди, ва хаётий фаолиятини тиклайди. Сочларнинг холатини сезиларли даражада яхшилайди.

 

Хафтада бир марта ёки зарур бўлган холатларда ишлатинг.

1-усул:

Энг яхши натижага эришиш учун қуруқ сочларга ниқобни қўлланг.

  • 20-30 дақиқага қолдиринг.
  • Илиқ сув билан ювиб ташланг ва шампун ёрдамида сочингизни ювиб ташланг.

2- усули:

Ушбу маҳсулотни ювилган сочларга қўлланг

  • Тўғри тақсимланг
  • 5-10 дақиқага қолдиринг ва яхшилаб ювиб ташланг.

Сизнинг жойлашувингиз