Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Occuba Professional, Must Have

Active зардоби

Cоч тўкилишига қарши

Зардоб соч терисига комплексли таъсир туфайли соч тўкилиш муаммосини самарали ҳал қилади. Воситанинг самарадорлиги клиник жиҳатдан исботланган. Зардоб эрта соч тўкилишларининг олдини олади ва соч ўсишини рағбатлантиради, бош терисининг қон билан таъминланишини яхшилайди, илдизларни мустаҳкамлайди, уйқудаги соч толаси фолликулаларини уйғотади,  соғлом соч толалар илдизларининг ўсишига ёрдам беради, бош терисини намлантиради ва озиқлантиради.

5 мл дан 10та ампула 

2610 ₽
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Зардоб сочларни нотўғри парвариш қилиш, стресс, қон айланиши бузилиши ва бошқа муаммолар (мавсумий тўкилиш, витамин етишмаслиги, соғлиқ билан муаммолар) натижасида пайдо бўлган соч тўкилиши муаммосини самарали тарзда ҳал қилади. Фаол моддалар соч тўкилишини тўхтатади ва соч ўсишини рағбатлантиради. Воситанинг самарадорлиги клиник жиҳатдан исботланган: 100% ҳолларда сочлар  қалинроқ, соғлом ва ёрқинроқ бўлган. Таъсири олти ойгача сақланиб қолади.

  • Сут оқсиллари соч толалари илдизларига кириб, каппилярлар деворларини мустаҳкамлайди ва соч ўсиши учун нормал озиқланишни таъминлайди.
  • Ўсимлик экстрактлари микроциркуляцияни яхшилайди ва соч ўсишини рағбатлантиради.
  • Витаминлар ва аминокислоталар терини юмшатади ва тинчлантиради.

Кимлар учун?

  • Уй шароитида профессионал парваришини муҳим деб билганлар учун.
  • Соғлом, кучли сочларни истаганлар учун.
  • Сульфатсиз шампун излаётганлар учун.
  • Хавфсиз таркибни муҳим деб билганлар учун.
  • 5 марта ортиқ фаол моддалар

Оддий шампунларнинг қарийб 90%и сувдан ташкил топган бўлса ва фақатгина 10% фойдали моддаларини ўз ичига оладиган бўлса, Occuba Professional маҳсулотлари 50% фаол таркибий қисмлардан ташкил топган, шунинг учун интенсив тикланиш ва сезиларли таъсирни таъминлайди.

  • Хавфсизлик
    Барча OCCUBA® Professional маҳсулотлари SLS гуруҳининг ПАВ зарарли моддалари, хавфли консервантлар, формальдегидлар ва парабенларни ўз ичига олмайди. OCCUBA® Professionalда ишлатиладиган енгил ювувчи асос - кокос ва пальма ёғига асосланган ПАВ - ҳимоя мантиясига зарар етказмасдан ва бош тарисини таъсирлантирмай соч юзасидан ёғ ва кирларни йўқ қилади.
  •  Кўринадиган натижа
    OCCUB Professional маҳсулотлари нафақат эҳтиёткорлик билан тозалайди, балки намлантиради, озиқлантиради, ёрқинлигини тиклайди, соч тузилмасини тиклайди ва бош терисини парвариш қилади. Восита йиғилиб борувчи таъсирга эга – кун сайин сочлар яхшиланиб боради.
  • Германия сифати
    OCCUBA® Professional маҳсулотлари - JoJo Haircosmetics компанияси шампунлари ватани бўлмиш Германияда ишлаб чиқарилади. У соч парвариши бўйича профессионал косметикаларни 30 йилдан ортиқ вақт давомида (1983 йилдан бери) яратиб келмоқда, ўз илмий марказлари ва лабораторияларига эга.
  • Ҳар қандай турдаги сочлар учун шахсий ҳимоя
    OCCUB Professional тўпламида ҳар қандай турдаги сочларни  кундалик парвариш қилиш учун маҳсулотлар мавжуд. Соч ва бош терисининг муайян муаммоларини бартараф этиш учун ҳар бир воситанинг таркибига қўшимча фаол моддалар қўшилади. Махсус танланган илмий маслаҳатчи т.ф.д., юқори тоифали шифокор-дерматолог РИА СБ клиник ва экспериментал лимфология илмий-тадқиқот институтининг етакчи ходими, Наталья Николаевна Свечникова уларнинг танловида иштирок этган.

AQUA(WATER), ALCOHOL DENAT., ISOPROPYL   ALCOHOL, PROPYLENE GLYCOL, PEG-40   HYDROGENATED   CASTOR OIL, GLYCERIN, MENTHOL, CETRIMONIUM   CHLORIDE, INOSITOL, PANTHENYL   ETHYL   ETHER, GLYCINE SOJA (SOYBEAN) OIL, ACETYL   CYSTEINE, ACETYL   METHIONINE, LACTIS PROTEINUM   EXTRACT, LACTOSE, SODIUM   CITRATE, ARNICA MONTANA FLOWER EXTRACT, CITRIC   ACID, TOCOPHEROL, ROSMARINUS OFFICINALIS LEAF EXTRACT, EUCALYPTUS GLOBULUS LEAF OIL, CINNAMOMUM   CAMPHORA WOOD   OIL, PINUS SPECIES TWIG LEAF OIL, ROSMARINUS OFFICINALIS LEAF OIL, CAMPHOR, PEG-35   CASTOR OIL, POLYSORBATE 20, AESCULUS HIPPOCASTANUM (HORSE CHESTNUT) SEED   EXTRACT, RETINYL   PALMITATE, CALCIUM   PANTOTHENATE, BIOTIN, LINOLEIC   ACID.

Фаол таркибий қисмлар

  •  Сут оқсиллари - соч ўсиши зонасига, соч толаси илдизларига киради ва 2 та таъсир кўрсатади:
    •  сочларга мос келадиган капилляр деворларини кучайтиради ва қон микроциркуляциясини яхшилашнинг узоқ муддатли таъсирини таъминлайди. Соч нормал озиқланади ва нормал ўсиш имкониятига эга бўлади;
    •  сочларнинг ташқи қатлами- кутикуланинг ҳолатини яхшилайди, сочларни жилокор ва юмшоқ қилиб қўяди.
  • От каштан уруғи экстракти - бош терисида қон айланишини рағбатлантиради, қон томирлари ва капиллярларнинг деворларини мустаҳкамлайди, сочларнинг тўкилишини олдини олади.
  •  Тоғ арникаси экстракти - биологик фаол моддалар мажмуасини ўз ичига олади, бу қонни микросиркуляциясини яхшилайди ва тери озиқланишини оширади, соч ўсиши рағбатлантиради. Яллиғланишга қарши, тоник таъсир кўрсатади, зарарланган терининг тикланишини тезлаштиради.
  • Инозитол - сочлар тўкилишининг олдини олади ва ўсишни рағбатлантиради. Бу қон микроциркуляциясини яхшилайди, соч илдизларини мустаҳкамлайди ва озиқлантиради, соғлом соч толаси илдизларини ўсишига ёрдам беради. Бош терисини намлантиради ва тарашни осонлаштиради.
  • Витаминлар ва аминокислоталар мажмуаси - бош терисини юмшатади ва тинчлантиради, коллаген ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради, терининг ёғ мувозанатини тиклашга ёрдам беради.

Қўлла схемаси

  •  Бошингизни ювинг, сочиқ билан сочларингизни қуритинг.
  •  Ампулани эҳтиёткорлик билан очинг.
  •  Сочларда фарқ очинг .
  •  Бош терисига оз миқдорни тенг равишда суртинг.
  •  Юмшоқ, уқаловчи ҳаракат билан тери бўйлаб тарқатинг.
  •  Жараённи бошнинг кейинги қисмида такрорланг.
  •  Ювиб ташламанг.

Қўллаш бўйича тавсиялар

  • Соч тўкилишининг фаол босқичида - ҳафтасига 3-4 марта қўлланилади.
  • Соч тўкилишини олдини олиш учун - ҳафтада 1-2 марта фойдаланинг.

Курснинг тавсия этилган давомийлиги 3-4 ҳафта. Агар керак бўлса, курс узайтирилиши мумкин.

Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз