Старая версия сайта

Перейти
Occuba Professional

Color шампуни

бўялган сочлар учун

Аммиакнинг зарарли таъсирини бартараф этган ҳолда, шампун бўялган сочларни қайта тиклайди ва намлантиради. Таркибида юқори миқдорда коллаген бўлганлиги боис, бўёқ пигментларини тез ювилиб кетилишига тўсқинлик қилади, узоқ вақт давомида сочларингизни рангини бой ва ёрқин тарзда сақлайди..

250 мл ли флаконда

690 ₽
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Color шампуни бўялган сочлар учун махсуслаштирилган қайта тиклаш парваришлашни таъминлайди ва бирламчи ранг ёрқинлигини узоқ вақт сақланишига ёрдам беради.

  • AFG-System® комплекси сочларни қайта тиклайди ва намлантиради, бўёқларда мавжуд бўлган аммиакнинг зарарли таъсирини бартараф қилади.
  • Коллаген зарарланган сочларни ичкаридан тиклайди: парваришлайди, намлантиради, ғовакликларни пасайтиради. Бунга қўшимча равишда, рангини сақлаб қолган ҳолда, бўёқ пигментини тез ювилиб кетишига йўл қўймайди.

Кимлар учун?

  • Уй шароитида профессионал парваришини муҳим деб билганлар учун.
  • Соғлом, кучли сочларни истаганлар учун.
  • Сульфатсиз шампун излаётганлар учун.
  • Хавфсиз таркибни муҳим деб билганлар учун.
  • 5 марта ортиқ фаол моддалар

Агар оддий шампунларнинг қарийб 90%и сувдан иборат бўлса ва фақатгина 10% и фойдали моддаларни ташкил қилса, Occuba Professional маҳсулотларининг  50%  и фаол моддалардан ташкил топган, шунинг учун ушбу маҳсулотлар интенсив тикланиш ва сезиларли таъсирни таъминлайди.

  • Хавфсизлик

Барча Occuba Professional маҳсулотлари SLS гуруҳининг ПАВ зарарли моддалари, хавфли консервантлар, формальдегидлар ва парабенларни ўз ичига олмайди. Occuba Professionalда ишлатиладиган енгил ювувчи асос - кокос ва пальма ёғига асосланган ПАВ - ҳимоя мантиясига зарар етказмасдан ва бош тарисини таъсирлантирмай соч юзасидан ёғ ва кирларни йўқ қилади.

  • Кўринадиган натижа

Occuba Professional маҳсулотлари нафақат эҳтиёткорлик билан тозалайди, балки намлантиради, озиқлантиради, ёрқинлигини тиклайди, соч тузилмасини тиклайди ва бош терисини парвариш қилади. Восита йиғилиб борувчи таъсирга эга – кун сайин сочлар яхшиланиб боради.

  • Германия сифати

Occuba Professional маҳсулотлари - JoJo Hairсosmetics. компанияси шампунлари ватани бўлмиш Германияда ишлаб чиқарилади. У соч парвариши бўйича профессионал косметикаларни 30 йилдан ортиқ вақт давомида (1983 йилдан бери) яратиб келмоқда, ўз илмий марказлари ва лабораторияларига эга.

  • Ҳар қандай турдаги сочлар учун шахсий ҳимоя

Occuba Professional тўпламида ҳар қандай турдаги сочларни  кундалик парвариш қилиш учун маҳсулотлар мавжуд. Соч ва бош терисининг муайян муаммоларини бартараф этиш учун ҳар бир воситанинг таркибига қўшимча фаол моддалар қўшилади. Махсус танланган илмий маслаҳатчи т.ф.д., юқори тоифали шифокор-дерматолог РИА СБ клиник ва экспериментал лимфология илмий-тадқиқот институтининг етакчи ходими, Наталья Николаевна Свечникова уларнинг танловида иштирок этган.

AQUA (WATER), DISODIUM LAURETH SULFOSUCCINATE, SODIUM   COCOAMPHOACETATE, POTASSIUM   COCOYL   HYDROLYZED   COLLAGEN, GUAR HYDROXYPROPYLTRIMONIUM   CHLORIDE, CI   16255, HEXYLENE GLYCOL, FRUCTOSE*, GLUCOSE*, ALANINE*, GLUTAMIC   ACID*, ASPARTIC   ACID*, SUCROSE, UREA, DEXTRIN, HEXYL   NICOTINATE, PANTHENOL, PROPYLENE GLYCOL., BENZOIC   ACID, DEHYDROACETIC   ACID, PHENOXYETHANOL, BUTYLPHENYL   METHYLPROPIONAL, d-LIMONENE, PARFUM (FRAGRANCE).

*AFG-System®

Шампунь асоси

  • Юмшоқ ПАВ
    Occuba Professional шампунларидаги асосий ювувчи восита сифатида Disodium Laureth Sulfosuccinate  - таъсирлантирмайдиган юмшоқ ПАВ ишлатилади. Ушбу ноионик ПАВ кўпинча ақлли совун деб аталади, чунки у сочларнинг юзасидан кир ва ёғларни ҳимоя мантиясига зарар бермасдан олиб ташлайди.
  • Коллагенли асос
    Occuba Professional шампунида Potassium Cocoyl Hydrolyzed Collagen - коллагенга асосланган, сочларни қайта тиклаш учун фойдали, кокос ва кокос  ядроси ўсимлик ёғлари мавжуд.
  • Кондиционерловчи қўшимча
    Таркиби махсус кондиционерловчи қўшимча Guar Hydroxypropyltrimonium Chloride ўз ичига олади, бунинг натижасида Occuba Professional шампунларини кондиционерсиз ҳам фойдаланиш мумкин - сочлар осон таралади ва турмакланади.

Фаол таркибий қисмлар

  • AFG system®

Ҳар бир восита линияси таркибига аминокислоталар, фруктоза ва глюкозанинг эксклюзив мажмуаси киради. Сочларни тиклайди, уни эластик ва таранг қилади.

  • Коллаген

Ёшлик моддаси, тери ва сочларнинг оқсил асосидир: уларнинг мустаҳкамлилиги ва эластиклилиги, шунингдек намликни сақлаб туриш қобилияти учун маъсулдир. Сочни УБ-нурлари ва қаттиқ сув каби ташқи омилларнинг салбий таъсирларидан ҳимоя қилади. Соч илдизларига чуқур кириб боради, уларнинг шикастланган тузилишини ички қисмдан тиклайди.

  • Кафтингизга оз миқдорда шампун олинг ва енгил кўпиртиринг.
  • Шампунни бутун соч узунлиги бўйлаб тенг суртинг.
  • Юмшоқ харакатлар билан бош терисини 30 сония уқаланг.
  • Камида 2 дақиқа давомида ювинг.
  • Зарурат бўлса, жараённи такрорланг.

Энг яхши натижаларга эришиш учун  Color шампуни билан биргаликда фойдаланинг:

  • Rich балзам-кондиционери  зарарланган сочларга қўшимча намлантириш  ва озиқлантириш бериш учун,
  • Restore ювилмайдиган спрейи  кератин билан қуруқ сочлар учун ёки икки фазали Effect спрейи нормал сочларга қўшимча жило ва намлантириш бериш учун,
  • Юқори озиқлантириш учун Cure қайта тиклаш ниқоби.

 

Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз