Старая версия сайта

Перейти
Occuba Professional

Care шампуни

нормал ва қуруқ сочлар учун

Шампунь сочларни нафақат эҳтиёткорлик билан тозалайди, балки уларни парваришлайди, уларнинг ҳолати ва ташқи кўринишини сезиларли даражада яхшилайди. Таркибидаги коллаген соғлом соч тузилишини қайта тиклайди ва керакли намлик даражасини сақлайди, махсус кондиционерланган  қўшимча соч  таралишини ва  турмакланишини осонлаштиради.

250 мл ли флаконда

690 ₽
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Care   шампуни  сочларни эҳтиёткорлик билан тозалайди  ва бош терисини соғломлаштиради.  Фаол моддалар сочларни парваришлайди ва уларни тузилишини қайта тиклайди. Шампунни мунтазам равишда қўллаш, сочларингизни сезиларли даражада кучли ва соғлом бўлишини таъминлайди.

  • AFG-System® амино кислоталар комплекси сочларни қайта тиклайди ва намлантиради.
  • Коллаген кутикула тангачаларни «ёпиб қўяди», сочларга ёрқинлик беради ва уларни мустаҳкамлайди.

Кимлар учун?

  • Уй шароитида профессионал парваришини муҳим деб билганлар учун.
  • Соғлом, кучли сочларни истаганлар учун.
  • Сульфатсиз шампун излаётганлар учун.
  • Хавфсиз таркибни муҳим деб билганлар учун.
  • 5 марта ортиқ фаол моддалар

Агар оддий шампунларнинг қарийб 90%и сувдан иборат бўлса ва фақатгина 10% и фойдали моддаларни ташкил қилса, Occuba Professional маҳсулотларининг  50%  и фаол моддалардан ташкил топган, шунинг учун ушбу маҳсулотлар интенсив тикланиш ва сезиларли таъсирни таъминлайди.

  • Хавфсизлик

Барча Occuba Professional маҳсулотлари SLS гуруҳининг ПАВ зарарли моддалари, хавфли консервантлар, формальдегидлар ва парабенларни ўз ичига олмайди. Occuba Professionalда ишлатиладиган енгил ювувчи асос - кокос ва пальма ёғига асосланган ПАВ - ҳимоя мантиясига зарар етказмасдан ва бош тарисини таъсирлантирмай соч юзасидан ёғ ва кирларни йўқ қилади.

  • Кўринадиган натижа

Occuba Professional маҳсулотлари нафақат эҳтиёткорлик билан тозалайди, балки намлантиради, озиқлантиради, ёрқинлигини тиклайди, соч тузилмасини тиклайди ва бош терисини парвариш қилади. Восита йиғилиб борувчи таъсирга эга – кун сайин сочлар яхшиланиб боради.

  • Германия сифати

Occuba Professional маҳсулотлари - JoJo Hairсosmetics. компанияси шампунлари ватани бўлмиш Германияда ишлаб чиқарилади. У соч парвариши бўйича профессионал косметикаларни 30 йилдан ортиқ вақт давомида (1983 йилдан бери) яратиб келмоқда, ўз илмий марказлари ва лабораторияларига эга.

  • Ҳар қандай турдаги сочлар учун шахсий ҳимоя

Occuba Professional тўпламида ҳар қандай турдаги сочларни  кундалик парвариш қилиш учун маҳсулотлар мавжуд. Соч ва бош терисининг муайян муаммоларини бартараф этиш учун ҳар бир воситанинг таркибига қўшимча фаол моддалар қўшилади. Махсус танланган илмий маслаҳатчи т.ф.д., юқори тоифали шифокор-дерматолог РИА СБ клиник ва экспериментал лимфология илмий-тадқиқот институтининг етакчи ходими, Наталья Николаевна Свечникова уларнинг танловида иштирок этган.

AQUA(WATER), DISODIUM LAURETH SULFOSUCCINATE, SODIUM   COCOAMPHOACETATE, POTASSIUM   COCOYL   HYDROLYZED   COLLAGEN, GUAR HYDROXYPROPYLTRIMONIUM   CHLORIDE, HEXYLENE GLYCOL, FRUCTOSE*, GLUCOSE*, ALANINE*, GLUTAMIC   ACID*, ASPARTIC   ACID*, SUCROSE, UREA, DEXTRIN, HEXYL   NICOTINATE, PANTHENOL, PROPYLENE GLYCOL, BENZOIC   ACID, DEHYDROACETIC   ACID, PHENOXYETHANOL, BUTYLPHENYL   METHYLPROPIONAL, d-LIMONENE, BENZYL   SALICYLATE, HYDROXYCITRONELLAL, CI   19140, PARFUM (FRAGRANCE).

*AFG-System®

Шампун асоси

  • Юмшоқ ПАВ
    Occuba Professional шампунларидаги асосий ювувчи восита сифатида Disodium Laureth Sulfosuccinate  - таъсирлантирмайдиган юмшоқ ПАВ ишлатилади. Ушбу ноионик ПАВ кўпинча ақлли совун деб аталади, чунки у сочларнинг юзасидан кир ва ёғларни ҳимоя мантиясига зарар бермасдан олиб ташлайди.
  • Коллагенли асос
    Occuba Professional шампунида Potassium Cocoyl Hydrolyzed Collagen - коллагенга асосланган, сочларни қайта тиклаш учун фойдали, кокос ва кокос  ядроси ўсимлик ёғлари мавжуд.
  • Кондиционерловчи қўшимча
    Таркиби махсус кондиционерловчи қўшимча Guar Hydroxypropyltrimonium Chloride ўз ичига олади, бунинг натижасида Occuba Professional шампунларини кондиционерсиз ҳам фойдаланиш мумкин - сочлар осон таралади ва турмакланади.

Фаол таркибий қисмлар

  • AFG system®
    Ҳар бир восита линияси таркибига аминокислоталар, фруктоза ва глюкозанинг эксклюзив мажмуаси киради. Сочларни тиклайди, уни эластик ва таранг қилади.
  • Кафтингизга оз миқдорда шампун олинг ва енгил кўпиртиринг.
  • Шампунни бутун соч узунлиги бўйлаб тенг суртинг.
  • Юмшоқ харакатлар билан бош терисини 30 сония уқаланг.
  • Камида 2 дақиқа давомида ювинг.
  • Зарурат бўлса, жараённи такрорланг.

Энг яхши натижаларга эришиш учун Care шампуни билан биргаликда фойдаланинг:

  • Rich балзам-кондиционери  зарарланган сочларга қўшимча намлантириш  ва озиқлантириш бериш учун,
  • Restore ювилмайдиган спрейи  кератин билан қуруқ сочлар учун ёки икки фазали Effect спрейи нормал сочларга қўшимча жило ва намлантириш бериш учун,
  • Юқори озиқлантириш учун Cure қайта тиклаш ниқоби.
Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз