Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Greenflash

Collagen Formula

Ёшлик формуласи

Collagen Formula бир вақтнинг ўзида гўзаллик ва ёшликни сақлаб қолиш учун зарур бўлган учта кучли элементни ўзида жамлаган: табиий протеин - коллаген, органик олтингугурт ва ацерол. Мазкур фаол компонентлар тери, соч ва тирноқларнинг шикастланган жойларига жойлашиб, уларнинг ҳолатини сезиларли даражада яхшилайди ва кучли регенератив таъсирга эга. Шунингдек мушакларнинг эластиклигини сақлаб, бўғин, пай ва суяк тўқималарини зарур озуқа моддалари билан таъминлайди.

Қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

Дори воситаси ҳисобланмайди

9,5 граммли 20 та стик

Рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар талаб бўйича тақдим этилади.

1400
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Уч компонентнинг комплексли таъсирии туфайли, Collagen Formula:

  • Танани тери, соч ва тирноқларнинг тикланиши учун зарур бўлган асосий қурилиш материаллари билан таъминлайди.
  • Пай ва суяк тўқималарини озиқлантиради ва тиклайди.
  • Юрак мушакларини озиқлантириш ва томирларнинг эластиклигини асраш учун зарур бўлган элементлар билан таъминлайди.

Уч компонентнинг комплексли таъсирии туфайли, Collagen Formula:

  • Танани тери, соч ва тирноқларнинг тикланиши учун зарур бўлган асосий қурилиш материаллари билан таъминлайди.
  • Пай ва суяк тўқималарини озиқлантиради ва тиклайди.
  • Юрак мушакларини озиқлантириш ва томирларнинг эластиклигини асраш учун зарур бўлган элементлар билан таъминлайди.

Коллаген тўғрисида тез-тез бериб туриладиган саволлар.

Бизга Collagen Formula учун хом ашё етказиб берувчини ўзгартириш сабаблари тўғрисида саволлар келиб тушмоқда. Бунинг учун салмоқли сабаблари бор. Келинг, бир таҳлил қилайлик.

Икки хил коллаген мавжуд:
1) денгиз (балиқдан тайёрланган);
2) ҳайвон (катта шоҳли қорамол тўқимаси).

Aксарият ишлаб чиқарувчилар ҳайвон коллагенидан аминокислоталарнинг бой манбаи сифатида керакли нисбатда фойдаланадилар.

Коллаген ишлаб чиқарилган манба коллагенни танлашда асосий омил эмас. Бизнинг танамиз шунчалик тартибга солинганки, у фақат ўзи синтез қилган шахсий коллагенида «ишлаши» мумкин. Коллаген истеъмол қилганимизда, танамизни ана шундай «шахсий» коллаген ишлаб чиқариши учун хом ашё билан таъминлаймиз.

Ҳақиқатан ҳам юқори сифатли гидролизланган коллаген ранг, таъм, ҳид ва аралашмаларсиз тўлиқ қайта ишланган (пептид занжирларига ажратилган) маҳсулот эканлигини ва хом ашё манбасига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини тушуниш муҳимдир. Фақатгина ана шундай гидролизланган коллаген юқори биомақбул ҳисобланиб, маҳсулотни юқори даражада ўзлаштириш имконини беради.

Денгиз коллагенига келсак, унинг улуши коллаген бозорининг 15 фоизини ташкил қилиб, бозорнинг барча эҳтиёжларини узлуксиз таъминлай олмайди. Collagen Formula – сотув хити бўлиб, сўнгги йилларда маҳсулотга бўлган талаб сезиларли даражада ошди. Таъминотдаги узилиш ва маҳсулот тақчиллигининг олдини олиш учун етказиб берувчини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Бугунги кунда Collagen Formula сифатида GELCO гидролизланган ҳайвон коллагенидан фойдаланмоқдамиз. Мазкур компания дунёда коллаген ишлаб чиқаришда етакчи ўринни эгаллаб турибди. B.S.E.-free сертификати, шунингдек, Ҳалол, Кошер, ISO, HACCP сертификатларига эга. GELCO компаниясининг ишлаб чиқариш ҳажми кафолатланган бўлиб, юқори сифатли хом ашёни узлуксиз етказиб бериш имкониятига эга.

  • Ўта замонавий юқори технологияли формулалар биологик фаол моддаларнинг тана тизимларига таъсири соҳасидаги сўнгги илмий ютуқлари натижаларига асосланган.
  • Комплекслар асосида –  тана учун табиий саналган юқори сингувчи (витаминларни ўз ичига олган экстрактлар, табиий шарбатлар, эфир мойли компонентлар) ва тананинг маълум аъзосини самарали қўллаб-қувватланишини максимал даражада оширувчи тор мақсадли фаол моддалар мавжуд.
  • Озиқа моддаларини максимал даражада сақлаш учун фаол компонентларни қайта ишлашда юқори технологияларга таянган эҳтиёткор усуллари.
  • Барча формулалар NL компаниясининг шахсий ишланмалари ҳисобланади.

Таркиби: гидролизланган коллаген, фруктоза, қурутилган олча шарбати, қурутилган лавлаги шарбати, малтодекстрин, табиий билан бир хил «Олча» ароматизатори, метилсулфонилметан, ацерол экстракти, лимон кислотаси, С витамини.

Битта порциясида:

  • коллаген 5000 мг,
  • олтингугурт (метилсулфонилметан) 250 мг,
  • С витамини 30 мг.

Кунига 2 порциянинг қабул қилиниши қуйидагилар билан таъминлайди:

Биологик фаол моддалар

Вазни, г

ТЭКИ *

С витамини

60 мг

100%

Глицин

1,8 г

52 %

Пролин

1 г

22 %

*ТЭКИ - тавсия этилган кундалик истеъмол

Катталар томонидан кунига 1-2 порция овқатланиш пайтида қабул қилинади. Қўллаш даври 10 – 20 кун.

Қўллаш усули: 1 порция (1 стик) маҳсулотни уй ҳароратидаги 100 мл сувда тайёрланади. Тайёр маҳсулот дарҳол истеъмол қилиниши керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Компонентларга индивидуал нохушлик сезилганида, ҳомиладор ва эмизикли аёллар.

Қўллаш бўйича тавсиялар: овқатланиш пайтида қабул қилингани яхши. Коллаген таркибидаги аминокислоталар танага кирганидан сўнг, организм томонидан коллаген синтези осонлашади ва унинг самрадорлиги овқат билан қабул қилинганида бир мунча ортади. Қабул вақти (эрталаб/кечқурун) муҳим эмас.

Махсулот хақида изохлар Collagen Formula

Сизнинг жойлашувингиз