Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Greenflash

Detox Flora

Микрофлоры баланси

Нормал ичак микрофлораси –  кучли иммунитет ва нормал ҳазм қилиш учун муҳим омилдир. Касаллик, стресс, антибиотиклар ва мувозанатлашмаган овқатланишдан оқибатида микрофлора мувозанати бузилади ва уни қайта тиклаш керак бўлади. Гринфлеш Детох Флора озуқа моддаларининг сўрилишини яхшилайди, ичакдаги фойдали бактерияларнинг кўпайишига ёрдам беради ва унинг фаолиятини нормаллаштиради.

Қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

Дори воситаси ҳисобланмайди

Қадоғи: 40 та 400 мгли капсула

Рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар талаб бўйича тақдим этилади.

690
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин
!Товар омборда мавжуд эмас

Ромашка, арпабодиён ва ялпиз экстрактлари ҳазм қилишни яхшилаб, ичак фаолиятини нормаллаштиради. Бифидо ва лактобактериялар комплекси соғлом ичак микрофлорасини сақлашга хизмат қилади, озуқа моддаларининг сўрилишини яхшилайди, бу эса ўз навбатида саломатликни таъминлайди.

  • Эҳтиёткорона ва самарали тозалаш. Тозалаш комплекси енгил таъсир қилади, одатий ҳаёт тарзига мос келади.
  • Қулай шаклда ишлаб чиқарилган. Блистерли капсулалар ўзингиз билан олиб юришда осон ва қулай.
  • Таркибидаги Инновацион Floracia® комплекси – эҳтиёткорона тозалашдаги янги ёндашув бўлиб:
    • пребиотик хусусиятга эга;
    • фойдали микрофлоранинг ўсишини рағбатлантиради ва ичак фаолиятини нормаллаштиради;
    • токсинларни шимиб олади;
    • организмда витамин ва минералларни ўзлаштиришга ёрдам беради.

«ФЛОРАЦИЯ» озиқавий тола, ромашка экстракти, фенхел экстракти, ялпиз экстракти, «B. bifidum» бифидобактериялари, «L. plantarum» лактобактериялари.

Ромашка экстракти ошқозон-ичак трактининг (айниқса колит) ва пешоб пуфагининг яллиғланишини олади. Ичак фаолиятини яхшилайди ва тартибга солади.

Арпабодиён экстракти ҳазм қилишни яхшилайди, ошқозон дам бўлишининг олдини олади.

Ялпиз экстракти ичак фаолиятини нормаллаштиради, зарарли бактерия ва метеоризм ривожланишига қарши таъсир кучига эга.

Бифидобактериялар ва лактобактериялар – нормал ичак микрофлорасининг вакиллари ферментнинг шаклланиши, ҳазм қилиш ва сўрилиш жараёнлари учун масъул ҳисобланади. Ичакда В витаминларининг синтезида иштирок этади. Улар ичак тўсиғи функциясини ўтайди ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.

Қўллаш усули ва дозаси

Катталар томонидан кунига 2 марта овқат ейиш пайтида 2 та капсуладан ичилади. Қабул қилиш муддати 10 кун.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Компонентларга индивидуал нохушлик сезилганида, ҳомиладор ва эмизикли аёллар.

Қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

Махсулот хақида изохлар Detox Flora

Сизнинг жойлашувингиз