Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Greenflash

Omega-3

Тўйинмаган ёғ кислоталари

Шимолий кенгликдаги денгиз балиқлари ва зиғир мойидан олинган кўп тўйинмаган ёғли кислоталар Омега-3 мажмуи чиндан ҳам ноёбдир, чунки бу танамизнинг деярли барча тизимларнинг фаолиятини нормаллаштиришга ёрдам беради. Ушбу кислоталар юрак ва қон томирларини мустаҳкамлайди, ҳаракатчанликни оширади ва мия фаолиятини яхшилайди. ТЁКлари шунингдек, яхши кайфият учун жавоб берадиган ва иш фаолиятини яхшилайдиган «бахт гормони» бўлмиш серотонин синтезини тартибга солади. Бундан ташқари, Омега-3 чиройли тери, бақувват тирноқ ва қалин сочлар сири ҳисобланади.

Қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

Дори воситаси ҳисобланмайди

760 мг.ли 30 та капсула 

Рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар талаб бўйича тақдим этилади

690
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин
!Товар омборда мавжуд эмас

Соғлиқни сақлашда ва гўзаллик учун ТЁКларининг аҳамияти ва зарурати шубҳасиз беқиёс. Бироқ, бизнинг танамиз омега-3 ни мустақил равишда синтез қила олмайди ва уларни фақат озиқ-овқат билан олади. Ушбу кислоталарнинг асосий манбалари: денгиз балиқлари, зиғир ва садр ёғи, ёнғоқ - ҳар доим бизнинг кундалик овқатланишимизда ҳар доим ҳам бор эмас. Бундан ташқари, Омега-3 нинг фойдали хусусиятлари термик ишлов бериш пайтида йўқолиб кетади. Мазкур муаммонинг мақбул ечими эса Омега-3 Greenflash комплексидир. Ҳар бир капсулада 350 мг тўйинмаган ёғ кислоталари мавжуд.

Таркибида шимолий кенгликдаги денгиз балиқларидан олинган ва махсус антиоксидантлар билан токсин ва баласт моддалардан тозалашнинг кўп босқичли тизимидан ўтган ноёб ROPUFA® компоненти қўлланилади. Улар пайдо бўлган ёғнинг оксидланишига тўсқинлик қилади, сақлаш муддатини узайтиради ва ёқимсиз балиқ ҳидининг пайдо бўлишини йўқ қилади. Шу билан бирга, ROPUFA® таркибида ТЁК миқдори юқори: битта капсуладаги "Омега-3" 3-4 та капсулада бўладиган оддий балиқ ёғидаги ТЁК миқдорини ўз ичига олади.

Желатинли капсула омега-3 нинг яна бир манбаси бўлган - зиғир уруғи ёғининг оксидланишига тўсқинлик қилади, шунингдек нейтрал таъм ва қўшимча равишда фойдаланиш қулайлигини таъминлайди. Бундан ташқари, ёғда эрийдиган муҳим витаминлар ҳисобланган (A, Е, Д3) ҳужайра мембраналарини мустаҳкамлайди, қариш жараёнини секинлаштириб, иммунитетни кучайтиради.

  • Кам калорияли таркибида тўйинмаган ёғ кислоталарнинг юқори консентрацияси.
  • Ҳар бир капсулада бир нечта омега-3 манбалари.
  • юқори натижага эришиш учун таркибдаги ёғда эрийдиган витаминлар мажмуаси.
  • Нейтрал таъм ва ҳид.
  • Қўллашнинг қулай шакли - желатин капсулалари.

Таркиби: ROPUFA® 75 н-3" (75% ТЁК омега-3), зиғир мойи, алфа-токоферол ацетати, A витамини, D3 витамини, желатин, тозаланган сув, глицерин стабилизатори.

Фаол компонентлар

ROPUFA® – ROPUFA®. Таркибида шимолий кенгликдаги денгиз балиқларидан олинган ва махсус антиоксидантлар билан токсин ва баласт моддалардан тозалашнинг кўп босқичли тизимидан ўтган ноёб компонент қўлланилади. Шу билан бирга, ROPUFA® таркибида ТЁК миқдори юқори: битта капсулада "Омега-3" 3-4 та капсулада бўладиган оддий балиқ ёғидаги ТЁК миқдорини ўз ичига олади.

Зиғир уруғи мойи - кўп миқдордаги (ретинол, токоферол, В гуруҳи витаминлари, К витамини) витаминлар ва F витаминининг  таркибига кирадиган (омега-3 ва омега-6 ёғ кислоталари) кўп миқдордаги тўйинмаган ёғли кислоталарни ўз ичига олади. Танадаги метаболик жараёнларни нормаллаштиришга ёрдам беради ва иммунитет тизимининг фаолиятини рағбатлантиради.

Е витамини (токоферол, алфа-токоферол) озиқ-овқатдаги асосий антиоксидант ҳисобланади. Қариш жараёнини секинлаштиради ва ҳужайралар озиқланишини яхшилайди. Қон томирлари деворларининг ҳолатини нормаллаштиради. Тромбларнинг шаклланишига тўсқинлик қилади, миокардни мустаҳкамлайди.

А витамини – оксидловчи-соғломлаштириш жараёнларида иштирок этади, оқсил синтезига таъсир қилади, ҳужайра мембраналарининг нормал тузилишини таъминлайди. Қоронғида яхши кўриш хусусиятини оширади ва шох парда намлигини сақлаб туради. A витамини ёғ алмашувига ва янги ҳужайралар ўсишига ижобий таъсир қилади, қариш жараёнини секинлаштиради.

D3 витамин – фосфор ва калций алмашинувини тартибга солади, нормал ўсиш ва суякларнинг шаклланиши учун зарур бўлиб, юрак ва қон ивишининг барқарор ишлашини таъминлайди.

Битта капсула таркиби:

Биологик фаол модданинг номи

Вазни, мг

% ТЭКИ *

% ИЕД **

±10%

ПНЖК Омега-3

350 мг кам эмас

 

18

Е витамини

14 мг

140

 

А витамини

0,7 мг

87,5

 

D3 витамини

3,5 мкг

70

 

*ТЭКИ - тавсия этилган кундалик истеъмол

**ИЕД – истеъмолнинг етарли даражаси

Қўллаш усули ва дозаси: Катталар ва 14 ёшдан ошган болалар томонидан кунига бир марта 1 капсуладан қабул қилинади. Қўллаш муддати 1 ой.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Компонентларга индивидуал нохушлик сезилганида, ҳомиладор ва эмизикли аёллар. Қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

Махсулот хақида изохлар Omega-3

Сизнинг жойлашувингиз