Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
First Edition

First Edition Night Out

Парфюмерия суви

First Edition - бу сиз ҳақингизда сўзсиз гапирадиган нафис ифор. Инстинктларни уйғотиш сири. Одатий ҳиссиётлардан четга чиқиш усули! Night Out - ёрқин ёғоч ва тутанқириқ ва енгил зираворлар ифори.

Ҳажми 50 мл

Францияда ишлаб чиқарилган

4500 ₽
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

First Edition - француз парфюмерлари томонидан фақат NL компанияси учун ишлаб чиқилган эксклюзив косметик воситалар линиясидир. Night Out - ёрқин ёғоч ва тутанқириқ ва енгил зираворлар ифори.

Бошланғич нота: қарағай, кипарис, қалампир, бинафша.
Асосий ноталар: сандал, чиннигул, пачули, долчин, цистус.
Якунловчи нотлар: якунловчи ноталар: садр, сандал дарахти, қайин, бензоин (илиқ ванил-асал ифори) ва мушк.

Кимлар учун?

  • Индивидуалликни қадрлайдиганлар учун.
  • Турлича бўлишни, лекин айни пайтда доимо ўзларининг бетакрорлигини таъкидлаб турувчилар учун.
  • Ўзлари учун бетакрор оригинал нарсаларни раво кўрадиганлар учун.

Селектив парфюмерия нима? Селектив (инглизча "танлаб олиш" - "танланган" англатади) - эксклюзив парфюмерия, улар қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб туради:

  • ноёб сифатли компонентлар. Таркибида "дунёнинг парфюмерия пойтахти" бўлган Грассе шаҳрида парфюмерлар томонидан тўпланган 100 га яқин турли хил компонентлар мавжуд.
  • ғайриоддий, мураккаб, индивидуал ифорлар. Ёқимли ифор одамларнинг диққатини жалб қилиш учун асосий воситадир. Ишлатиладиган атир одамларни бирдек таъкидлаб турмайди, ва умуман бошқача ифор бериши мумкин. Еркакларга баъзи компонентлар "кучлироқ", аёлларга эса – ўзгача ифор беради. Парфюм, фаслга, ҳароратга, намликка қараб хусусиятини ўзгартириб боради, аммо ҳар доим чиройли ифорлар изини қолдиради.
  • шлейф. Ифор шлейфи - бу таассурот, диққатни жалб қиладиган, хотирада қоладиган нарса. Айнан чиройли шлейф – селектив парфюмерияни оммавий бозордан ажратиб туради. Шлейфли ноталар қўлланилгандан кейин 20-50 дақиқадан сўнг ўз таъсирини кўрсата бошлайди ва бир неча соат давом етади. First Edition парфюмерияси - бу тўлиқ ва давомли ифорлардир.

ALCOHOL DENAT., PARFUM (FRAGRANCE), AQUA (WATER), EUGENOL, LIMONENE, HEXYL CINNAMAL,  CINNAMAL, BENZYL BENZOATE, LINALOOL.

Парфюм тананинг қайси ерида қўлланилиши кераклиги тўғрисида берилган саволга, Коко Шанел: "Қайерингиздан бўса олишни хоҳласансиз, ўша ерида" деб жавоб берган.

Парфюм билак, қулоқ орқаси, тирсак ичи, бўйинда, қўлтиқ остида қўлланилади.

Сизнинг жойлашувингиз