Старая версия сайта

O'tkazish
Fineffect

Optics эковоситаси

Кўзойнак ва мониторлар парвариши учун восита

Кўзойнаклар, мониторларни нозик парваришлаш учун нанозаррали эковосита. Ҳам шиша, ҳам поликарбонат билан жуда мос келади. Нурга қарши ва ҳимоя қопламаларни сақлаган ҳолда, эҳтиёткорлик билан тозалайди.

  • Ҳахми 50 мл
  • Германияда ишлаб чиқарилган
310 ₽
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Optics –тозалашни талаб қилувчи оптика,мониторлар ва дисплейларга ёрқин қараш. Барча ташқи кирланишлар ва бармоқ изларини барча нозик сиртлардан, жумладан, фото ва видео ускунадан йўқ қилади. Контакт линзалари учун фойдаланманг.

  •  Компонентларнинг инновацион таркиби туфайли ёрқин натижалар.
  •  Таркибида зарарли моддалар мавжуд эмас.
  •  Антистатик таъсир кўрсатади.

Кимлар учун?

  •  Оиласи ва фарзандлари саломатлиги ҳақида қайғурадиганлар учун.
  •  Ўткир ҳидларни ёқтирмайдиганлар учун.
  •  Кир ювиш ва тозалаш воситаларининг таркибини муҳим деб биладиганлар учун.
  •  Табиат ҳақида ғамхўрлик қиладиганлар учун.
  •  Юқори сифат тежамкорликка ёрдам беришини тушунадиганлар учун
  • Инновацион композиция барча маълум кирларни маиший техника ва профессионал оптикадан самарали равишда йўқ қилади.
  • Ажралмалар қолдирмайди
  • Нурга қарши ва ҳимоя қопламасини сақлайди. Таркибида эритувчилар мавжуд эмас
  • Антистатик ва ифлослантирувчи хусусиятларга эга бўлган сиртда ҳимоя қатламини ҳосил қилади
  • Одамлар ва ҳайвонлар учун мутлақо хавфсиздир. Дерматологик текширувдан ўтган
  • Қулай ва тежамкор ўрам спрей шаклида.
  • Биологик парчаланиши 99%. Сайёрани сақлайди ва ҳайвонларда текширилмайди. Ecolabel томонидан тасдиқланган
  • Европа сифати. Юқори халқаро стандартларга жавоб беради

Таркиби: Анион ПАВ <5%, неионоген ПАВ <5%, 1-метокси-2-пропанол <5%, изопропанол <5%, эмульгатор <5%, консервантлар, хушбўйлантирувчи қўшимчалар, лимонен.

CD ва DVD-дисклардаги оптик сиртлар: воситани сиртга қўлланг, 10-15 сониядан сўнг, тукларсиз мато ёрдамида кучсиз артиб олинг.

Мониторлар, телевизорлар ва плазма панели экранлари, уяли телефон дисплейлари ва навигация тизимлари учун: воситани тукларсиз матога суртинг, сиртни енгил ҳаракатлар билан артиб олинг.

Воситани кўзойнаклар учун ҳафтада камида 1 марта ишлатишни тавсия этамиз, шунда ҳафта давомида сиз чангдан, бармоқ изларидан, кўзойнакни фақат сочиқ билан артиб  осон тозалашингиз мумкин бўлади.

Юзани ишқалаб артманг - бу ҳимоя наноқатламининг кўчиб кетишига олиб келиши мумкин.

Мато бўлмаган материалли туксиз сочиқлар (микрофибрадан  бўлмаган)  ёки бир марта фойдаланиладиган қоғоз сочиқлардан фойдаланинг.

Сизнинг жойлашувингиз