Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Fineffect

Home эковоситаси

Тозалаш учун кўпфункционал восита

Суюқ концентрат, сув билан ҳар хил нисбатда аралаштириб, бутун кўламдаги тозалаш воситаларини ҳосил қилади. Бу жуда кўп функцияли ва тозалашнинг барча соҳаларида қўлланилиши мумкин.

  • Ҳажми 500 мл
  • Германияда ишлаб чиқарилган
730 ₽
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Home – универсал тозалаш воситаси, барча турдаги маиший кирланишларни тез ва осонлик билан йўқ қилади. Ўзи ва оиласи учун энг яхшисини танлашга ўрганганлар учун тенгсиз маҳсулот.

  • Юқори концентрацияланган. Одатий воситалардан кўра 8 марта узоқроқ сарфланади.
  • Хавфсиз, токсик бўлмаган таркибли, “кимё” ҳидисиз.
  • Сув билан ювиб ташлаш талаб қилинмайди. Ажратмалар қолдирмайди.

Кимлар учун?

  •  Оиласи ва фарзандлари саломатлиги ҳақида қайғурадиганлар учун.
  •  Ўткир ҳидларни ёқтирмайдиганлар учун.
  •  Кир ювиш ва тозалаш воситаларининг таркибини муҳим деб биладиганлар учун.
  •  Табиат ҳақида ғамхўрлик қиладиганлар учун.
  •  Юқори сифат тежамкорликка ёрдам беришини тушунадиганлар учун
  • Барча турдаги кирланишларни, жумладан, кўплаб маиший сиртлардаги эски кирланишларни  самарали равишда йўқ қилади.
  • Қулай. Homeнинг битта шишаси бир неча тозалаш воситалари ўрнини босади
  • Оқилона тежамкорлик. Бир шишанинг юқори концентрацияси туфайли маҳсулот узоқ вақтга етади.
  • Одамлар ва ҳайвонлар учун 100% хавфсиз таркиб. Қўлларнинг терисига зарар бермайди. Derma Consult томонидан тасдиқланган
  • Камроқ тозалаш имконини беради. Сиртда чанг ва кирни бартараф этадиган махсус антибактериал қатлам ҳосил қилади, бу эса одатий маҳсулотларга қараганда узоқроқ тоза сақлайди.
  • Биологик парчаланиши 99%. Сайёрани сақлайди ва ҳайвонларда текширилмайди. Ecolabel томонидан тасдиқланган
  • Европа сифати. Юқори халқаро стандартларга жавоб беради
  • Қўл ювиш учун ишлатилиши мумкин.

Таркиби: анион ПАВ <5%, неионоген ПАВ <5%, изопропанол <5%, метоксиизопропанол <5%, эмульгатор <5%, стабилизатор <5%, консервантлар

Қўлланилиши: Сирт тури ва кирланиш даражасига кўра қуйидаги нисбатларда сувга аралаштирилади (кирланиш қанчалик кучли бўлса, воситанинг концентрацияси ҳам шунча юқори бўлади):

1:500 (асос нисбат) – уйдаги умумий тозалаш учун маиший ювиш воситаси.

1 усул. 5 литр сувга 1 та қопқоқда (10 мл) солинг. Агар керак бўлса, натижавий эритмани пульверизатор билан махсус шишага солинг.

2 усул. 500 мл сувни шишага солиб, воситадан тахминан 1 мл (қопқоғининг 1/10 қисми) қўшинг.

1:10 - никотин смоласини ва сарғайганини кетказиш, ҳайвонлар учун қафаслар ва контейнерларни ювиш учун восита;

1: 5 - гилам шампуни;

1: 3 - фасадлар, боғ мебеллари, ғилдирак дисклари, спорт жиҳозлари тозаловчиси;

1: 2 - ёғларни, ич-ичига кириб кетган доғларни, мўғорларни эритувчи;

Сув билан зарур даражада суюлтиринг, сиртини тозаланг, кирланишни йўқ қилинг, тоза мато билан артинг.

Гиламлар учун: Шимгичга суртинг, кўпиртиринг, доғни тозаланг, кўпикни нам мато билан тозаланг.

Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз