Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Fashion, Enerwood

Enerwood Fashion гречка чойи

Олма ва долчинли

Биз чой модасидан энг яхшисини олиб, Fashion.  чой купажларида акс эттирдик. Fashion чойида ҳамма нарса чиройли бўлиб, таъм, бой ифор ва замонавий тақдимот мужассам бўлган.

Фойдали татар гречкаси қизил олма ва хушбўй долчин билан уйғунлашиб кетган. Таъмни хушбўй календула мукаммал равишда тўлдирилиб, чойга чиройли тўқ сариқ ранг бағишлаб туради.

Гречка чойининг компонентлари:

  • Гречиха — витамин ва антиоксидантлар манбаи;
  • Олма — темир моддаси мавжуд;
  • Долчин — умумий тонусни кўтаради;
  • Календула — яллиғланишга қарши хусусиятлари билан машҳур.

 

Глютенсиз

Кофеинсиз

20 пирамида

Россияда ишлаб чиқарилган

290
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Купаж татар гречкасининг уруғларига асосланган бўлиб, улар бутун композицияга урғу беради. Унинг таъми мазали қизил олма ва илиқлик бағишлайдиган долчин билан тўлдирилган. Календуланинг ифори композицияни ўзгача бойитиб, комфорд ва хотиржамлик ҳиссини туғдиради.

Шахсий конвертларда жойлашган ипак пирамидалар купажнинг структураси ва гўзаллигини сақлаб турибди, бу эса сизга чойдан тўлиқ баҳраманд бўлишга имкон беради.

Чой компонентларининг миқдори катта баргли энг яхши чой навларига хос бўлган таъмнинг чуқурлиги ва бойлигига қараб танланади. Шунинг учун таъм ва ифорнинг мукаммал мувозанатига эришиш учун чойни камида 4 дақиқа давомида дамлашни тавсия этамиз.

Кимлар учун?

  • Ҳамма нарсада: кийимда, ҳаётда, овқат ва ичимликларда гўзалликни қадрлайдиганлар учун.
  • Сифат ва таъмни қадрлайдиганлар учун.
  • Ҳақиқий нарсаларни қадрлайдиганлар учун.

Ресторан чой маданиятига мос замонавий купажлар. Ресторан чой карталаридаги энг мазали чойлар Fashion чой композициялари учун илҳом манбаи бўлди. Fashion таъми ва ифори жиҳатидан сиз кафе ва ресторанларда дўстларингиз даврасида ичишга одатланган чойдир.

Юқори сифат. Ишлаб чиқаришда 1 мавсумдан кўп бўлмаган муддат ичида сақланган фақат энг юқори навли янги сара хом ашёлардан фойдаланилади. Ишлаб чиқаришда татбиқ этилган махсус технологиялар туфайли чойни майдалаш ва купажлаштириш жараёнида ўсимлик тўқималари минимал даражада шикастланади, шунинг учун ҳам фойдали моддаларининг максимал миқдори сақланиб қолади.

Индивидуал равишда қадоқланган. Чойни қадоқлашда ишлатилган алоҳида фолгали конвертларга жойланган ипак пирамидалар купажнинг структураси ва гўзаллигини сақлайди, шу орқали чойнинг таъми ҳамда хушбўй ифоридан лаззат олиш имконини беради.

Ҳар қандай жойда дамлаш учун қулай — ишда, уйда, саёҳатда.

Замонавий чой пачкаси. Fashion чойини ичиш ҳам ва совға тариқасида тақдим этиш ҳам ниҳоятда мароқли.

Таркиби: Тартар гречкаси уруғлари, Олма (меваси), долчин, календула (барглари).

Гречка уруғи — витамин ва антиоксидантларнинг муҳим манбаи. Танадан ортиқча суюқликни чиқариб ташлайди, метаболизмни рағбатлантиради.

Олма. Енгил нордонлик ва хушбўй ифорга эга чой ўзига хос лаззат бағишлайди. Олма темир манбаи.

Долчин — депрессияни даволашда энг яхши восита: тетиклантирувчи ифор кайфиятни яхшилайди ва очлик ҳиссини босади.

Календула барглари яллиғланишга қарши таъсири билан машҳур. Улар чойга тўқ сариқ ранг бағишлайди.

Чой пирамидасини 200 мл қайнатилган сувга (т ~ 80-90 ° C) солиб, 4-5 дақиқа давомида дамланг.

Aйрим компонентларга нисбатан индивидуал нохушлик сезилган ҳолатларда қабул қилинмасин.

Махсулот хақида изохлар Enerwood Fashion гречка чойи

Сизнинг жойлашувингиз