Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Fashion, Enerwood

Enerwood FASHION памил чойи

Наъматак ва ежевикали

Биз энг замонавий чой ресторанларида тортиладиган чойлардан бирини танлаб, Fashion чой купажини яратдик. Fashion – чойида ҳамма нарса гўзал: бой таъм, ифор ва чойни замонавий тортиш. Ёрқин гибискус, наъматак ва ежевиканинг хушбўй таъми қувват ва ҳаётий куч бағишлайди.

20 пирамида

290 ₽
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Тропик гибискус, нордон наъматак ва лаззатли ежевиканинг ёрқин ансамбли учта ажойиб нотада намоён бўлган: ёқимли мева аромати, нозик нордон ва резаворларнинг такрорсиз таъми. Пирамида шаклидаги индивидуал конвертлар чой купажининг лаззатли таъмини сақлаб туради ва чой дамланганида лаззатли таъмдан баҳраманд бўлиш имконини беради.

Чой компонентларининг ҳажми шундай танланганки, чуқур ва бой таъм катта баргли чой навларининг энг яхши намуналарига мос келади. Бой таъм ва хушбўй ифорнинг мукаммал мувозанатига эришиш мақсадида чойни камида 4 дақиқа давомида дамлашни тавсия этамиз.

Кимлар учун?

  • Ҳамма нарсада гўзалликни қадрлайдиганлар учун: кийимда, ҳаётда, озиқ-овқат ва ичимликларда.
  • Сифат ва таъмни қадрлайдиганлар учун.
  • Ҳақиқий нарсаларнинг қадрига етадиганлар учун.
  • Ресторан чой маданиятининг замонавий купажлари. Ресторан чой карталаридаги энг мазали чойлар Fashion чойининг  композициясига илҳом бағишлади. Fashion чойи – сиз кафе ва ресторанларда дўстларингиз билан ичишга  одатланган мазали таъм ва хушбўй ифорли чойдир.
  • Юқори сифат. Ишлаб чиқаришда фақат янги, пухта танлаб олинган энг юқори навли хомашёлардан фойдаланилади, улар 1 мавсумдан кўп сақланмаган бўлиши керак. Махсус ишлаб чиқариш технологиялари чойни майдалаш ва аралаштириш пайтида ўсимлик тўқималарини максимал даражада сақлаб қолиш имконини беради, шунинг учун ҳам чойда озиқа моддаларининг миқдори юқори даражада.
  • Индивидуал равишда қадоқланган. Зарли конвертлардаги ипак пирамидалар чойнининг структураси ва ажойиб таъмини сақлаб туради ва купажнинг хушбўй таъми ва ифоридан тўлиқ баҳраманд бўлиш имконини беради.
  • Ҳамма жойда – ишда, уйда, саёҳатда дамлаш учун қулай.
  • Чой замонавий қадоқланган. Fashion чойини  – ичиш ва совға қилиш ёқимли.

Каркаде/гибискус (гуллари), олма (меваси), наъматак (меваси), ежевика (меваси), майиз, ароматизатор «қулупнай».

  • Гибискус. Витамин ва микроэлементларга бой гибискус чанқоқни яхши қондиради, шунингдек, танага ҳаётий куч ва қувват беради.
  • Олма. Ҳаммамизга таниш олма чойга хушбўйлик ўзига хос нордонлик бериб туради.
  • Наъматак. Тўғри қуритилган наъматак чойни барча фойдали моддалар билан таъминлайди, чойни ичиш пайтида қувонч, такрорсиз таъм хушбўй ифор ва витаминларнинг фойдали хусусиятларини беради.
  • Ежевика – чойга резаворнинг унутилмас таъмини бериб туради. унинг фойдали хусусиятлари инсонни тинчлантиради ва гармония билан уйғунлаштиради.
  • Майиз ширин ва нозик таъм беради, совуқ кунларда илиқлик бахш этади.

Чойли пирамида устига  200 мл қайнатилган сув билан қуйинг (т ~ 80-90 ° C), камида 4-5 дақиқа давомида дамланг. Таъм ва ифорнинг мукаммал мувозанатига эришинг.

Маҳсулотнинг компонентларига нисбатан индивидуал нохушлик сезсангиз истеъмол қилишни тўхтатинг.

Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз