Онлайн-дўкон сизга ёқтими?

Фикр-мулохаза қолдиринг Эски версия
Fashion, Enerwood

Every Black&Basil

Райҳон билан қора чой

Қора чой қимизаклиги ва райҳон бардамлигининг уйғунлашуви бой ва тўйинган таъмни яратишади, у бутун кунга тетикликни туҳфа этади. Олмаларнинг  ширин ҳидлари ёзни эслатувчи  илиқ хуштаъмлик билан ўзига мафтун қилади.

Соф оғирлиги: 120 г

2 граммдан ёрлиқча билан 60 та пакетчалар

Россияда ишлаб чиқарилган

390 ₽
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Ифорли райҳон билан биргаликдаги қора чойнинг ўткир тўйинган таъми бутун кунга етадиган қувват билан таъминлайди. Фойдали микроэлементлар ва витаминларга бой ушбу қимизак ичимлик  ажойиб тарзда тетиклаштиради ва чарчоқни олади. Ялпиз ва лимон билан яхши уйғунлашади.

Кимлар учун мўлжалланган?

  • Мазали чойларни ёқтирадиганлар учун.
  • Ўз саломатлиги ҳақида қайғурадиганлар учун.
  • Чой таркиби муҳим аҳамият касб этадиганлар учун.
  • Ҳар қандай жойда чойни дамлашни истаётганлар учун.
  • Уста томонидан яратилган – EnerwoodEverySpecial асл ифор  композициялари NL учун эксклюзив равишда чой ишлари устаси В. В. Романюк томонидан ишлаб чиқилган.
  • Ҳақиқий чойхўрлар учун – қора ва кўк чойнинг сараланган навлари ажойиб зираворлар ва хушбўй гиёҳ ва мевалар билан биргаликда таъмнинг янги қирралари билан намоён бўлишади.
  • Шунчаки  чойдан ҳам зиёда – коллекция асоси – рейши қўзиқорини, навқиронлик, гўзаллик ва саломатликнинг шарқона сири. Илк бор  «дори воситаларининг ўз хусусиятлари бўйича афзал турувчи» гиёҳ ва қўзиқоринларнинг 365 турлари қаторида 1-сонли восита сифатида шарқ табобатининг биринчи дарслигида ёдга олинади.
  • Юқори сифат – ишлаб чиқаришда фақат янги, сараланган олий навли хомашё қўлланилади, у 1 мавсумдан ошмаган ҳолда сақланади. Ишлаб чиқаришнинг махсус  технологиялари туфайли чойни майдалаш ва аралаштиришда ўсимлик тўқималари минимал равишда зарарланади, шундай қилиб фойдали  моддаларнинг максимал равишдаги миқдори сақланиб қолинади.
  • Ҳар қандай жойда ҳам –  ишда, уйда, сайёҳатларда дамлашга қулай.
  • Тўғри қадоқ – ҳар бир пакетча плёнка, фольга ва қоғоздан иборат махсус герметик конвертга жойлашади – бундай қадоқ чойнинг барча фойдали хусусиятларини сақлаб қолади.

Ҳинд қора чойи, олма (мевалари), райҳон (барги),  қалампир ялпиз (барги), бодиён (мевалари), рейши қўзиқорини/локланган ганодерма чучукмия (илдизи).

  • Ҳинд қора чойи – ичимликка тўйинган ранг, ёрқин ифор ва таъмда ширин ҳидларни туҳфа этади. Тетиклантирувчи таъсир кўрсатишади, чарчоқдан халос қилишади.
  • Олма мевалари – ошқозон ҳазм қилиш тизимининг нормаллашувига хизмат қилишади, шунингдек иштаҳани оширишади.  Олмалар қондаги холестерин даражасини камайтиришади ва юрак касалликларининг пайдо бўлиш хавф-хатарини  пасайтиришади. Организмга зарур бўлган толалар ва пектинларнинг кунлик меъёри, шунингдек  витаминлар ва микроэлементларнинг катта миқдорини ўз ичига олишади.
  • Райҳон – табиий антибиотик, организмнинг ҳимоя қилиш хусусиятларини мустаҳкамлайди ва иммунитетни яхшилайди. Таркибидаги фитонцидлар ва эфир мойлари бактерицидли, дезинфекцияловчи ва замбуруғларга қарши таъсирни кўрсатишади. Бош оғриқларини йўқотади ва организмни шлаклар ва токсинлардан тозалайди.
  • Бодиён – организмга умуммустаҳкамловчи таъсирга эга, яллиғланишлар ва спазмларни олади. Терига қовушқоқлик ва эластиклик беради, тетиклантирувчи ва ёшартирувчи таъсир кўрсатади. Унинг таркибидаги эфир мойлари, минерал тузлар, ошловчи моддалар ва олма кислотаси иммунитетни оширади ва асаб тизимини тинчлантиради.
  • Рейши қўзиқорини бетакрор табиий адаптоген ва иммуномодулятор, Шарқда анъанавий равишда даволаш воситаси сифатида фойдаланилади. Интерферон (вирус инфекциясидан организмни ҳимоя қилишга хизмат қилувчи ҳимоя оқсили) ишлаб чиқилишини рағбатлантиради, организмга стрессга қаршилик кўрсатишга ёрдам беради ва унинг салбий оқибатларини камайтиради.
  • Чучукмия – чойнинг таъми ва ифорини янада бой ва ёрқин қилади, негаки бошқа ўсимликларнинг хусусиятларини кучайтиради, табиий ширинликни ато этади. Таркибида глицирризин кислотаси – бетакрор биологик фаоллиги бўлган модда мавжуд. Анъанавий хитой тиббиётида – ёшартиришнинг воситаларидан бири. Яллиғланишга қарши, антиаллергик ва антитоксик таъсирга эга, иммунитетни мустаҳкамлайди.

Чой пакетчаси устига 200 мл қайнаган сув қуйиш (t ~ 80–90 °C),  3–5 дақиқа дамлаш.

Айрим компонентларни шахсий кўтара олмасликда қабул қилмаслик.

Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз