Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Fashion, Enerwood

Every Green&Basil

Райҳонли кўк чой

Кўк чой ва райҳоннинг комбинацияси табиий ажойиб таъм ёқимли ифор бериб, тетиклантирувчи хусусиятга эга.

Оғирлиги: 120 г

2 г 60 та чой пакетларида

Россиияда ишлаб чиқарилган

390 ₽
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Кўк чойнинг тотли ва райҳонннинг ўзига хос мазасини қамраган композицион ғайриоддий бирикма ўзига тортади. Қизилмиянинг хушбўй ифори композициянинг ўзига хослигини таъкидлаб, диққатингизни тортади. Райҳонли бир стакан хушбўй кўк чой сизга кун бўйи давомида қувват беради ва кайфиятингизни кўтаради.

Кимлар учун?

  • Мазали чойни ёқтирадиганлар;
  • Ўз саломатлигини ўйлаган;
  • Ичаётган чойларининг таркибини биладиган;
  • Истаган жойларида чой дамлашни канда қилмайдиганлар учун.
  • Ўз ишининг устаси В. В. Романюк ишлаб чиққан Enerwood Every Specialнинг оригинал хушбўй композициялари хусусан NL учун яратилган. 
  • Ҳақиқий гурманлар учун - қора ва кўк чойнинг махсус танлаб олинган навлари хушбўй зираворлар, гиёҳ ва мевалар билан уйғунлашиб, таъмнинг янги қирраларини очиб беради.
  • Бу фақат чой эмас – унинг таркибида рейша қўзиқорини бўлиб, у ёшлик, гўзаллик ва саломатликнинг сири ҳисобланади. У даставвал, шарқ табобатининг биринчи китобида, доривор хусусиятлари жиҳатидан 365 турдаги ўтлар ва қўзиқоринлар орасида устун турадиган 1-даволаш воситаси сифатида келтириб ўтилган.
  • Юқори сифат - ишлаб чиқаришда фақат бир фасл давомида сақланадиган янги, сараланган энг юқори сифатли хом ашёлардан фойдаланиланиш орқали эришилади. Махсус ишлаб чиқариш технологиялари фойданиш натижасида чойни майдалаш ва аралаштириш пайтида ўсимлик тўқималари сақлқниб қолинади, шунинг учун ҳам озиқа моддаларининг максимал миқдори сақланиб қолинади.
  • Чойни истаган пайтингизда ишда, уйда ва саёҳатингиз давомида дамлашингиз учун қулай.
  • Тўғри қадоқланган - ҳар бир чой пакети, зар қоғоздан иборат бўлиб, махсус ҳаво ўтказмайдиган конвертга жойлаштирилган - бу эса чойнинг барча фойдали хусусиятларини сақлаб туриш имконини беради.

Хитой кўк чойи, олма (меваси), райҳон (барги), занжабил (меваси), рейша қўзиқорини (ганодермаси), қизилмия (илдизи).

  • Кўк чойни яратишда - чой тупининг энг баланддаги майин баргларидан фойдалнилган, айнан шунинг учун ҳам янги ва мазали таъмга эга. Кўк чой кучли табиий антиоксидант бўлиб, терининг ҳолатини яхшилайди ва иш фаолиятини кўтариб, ортиқча вазнни камайтиради.
  • Олма мевалари - овқат ҳазм қилиш тизимини нормаллаштириб, иштаҳани очади. Олма қонда холестеролни пасайтиради ва юрак хасталиклари олдини олади. Олма организмнинг озиқа толалари ва пектинга бўлган кундалик нормасини, шунингдек кўплаб витаминлар ва минералларни ўз ичида қамраган.
  • Райҳон - тананинг ҳимоя хусусиятларини ва иммунитетни мустаҳкамлайдиган табиий антибиотикдир. Таркибидаги учувчи ва эфир мойлар бактерицид, дезинфекциялаш ва антифунгал таъсирга эга. Бу бош оғриғини енгиллаштиради ва танани заҳар ва токсинлардан тозалайди.
  • Занжабил - танага умумий мустаҳкамловчи таъсир кўрсатади, яллиғланиш ва спазмани енгиллаштиради. Терига таранглик ва эластик хусусият беради, кайфиятни кўтаради ва қаришни кечиктиради. Унинг таркибида эфир мойлари, минерал тузлар, танинлар ва олма кислотаси мавжуд бўлиб, улар иммунитетни оширади ва асаб тизимини тинчлантиради.
  • Рейша қўзиқорини - Шарқда анъанавий равишда терапевтик восита сифатида ишлатиладиган ноёб табиий адаптоген ва иммуномодулятордир. Бу танада интерферон (организмни вирусли инфекциядан ҳимоя қилишга ёрдам берадиган ҳимоя оқсили) ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради, стрессдан ҳимоялайди ва унинг салбий таъсирини енгиллаштиради.
  • Қизилмия - бошқа ўтларнинг хусусиятларини яхшилайди, чойнинг таъми ва хушбўйлигини янада кучайтиради, табиий ширин маза беради. Таркибида ноёб табиий гликирризик кислота мавжуд. Анъанавий хитой тиббиётида - ёшартириш воситаларидан бири, яллиғланишга, аллергия ва токсинларга қарши таъсирга эга бўлиб, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.

Чой пакетини 200 мл қайнатилган сувда (80-90 ° C) дамлаб, 3-5 дақиқага қолдиринг.

Чой таркибидаги бази моддаларга нисбатан нохушлик сезсангиз истеъмол қилишни тўхтатинг.

Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз