Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Fashion, Enerwood

Every Cinnamon&Orange

Долчин ва апельсин билан қора чой

Ушбу чойнинг бой, кўп қиррали таъми ва ўзига мафтун қилувчи ифори сизга қаерда бўлишингизга қарамай уй илиқлиги ва шинамлигини туҳфа этишади.  Нафис қора чой ёрқин ўткир аккорд ва ширин апельсиннинг юмшоқ цитрус хуштаъмлиги билан уйғунлашиб кетади. Бундай уйғунлашув аъло кайфиятни туҳфа этади ва ҳаттоки булутли кунда ҳам исита олади. 

Соф оғирлиги: 120 г

2 граммдан ёрлиқча билан 60 та пакетчалар

Россияда ишлаб чиқарилган

390 ₽
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

EveryCinnamon&Orange  чой аралашмасининг бой гулдастаси ифорли зираворлар: қалампирмунчоқ, долчин ва хушбўй қалампирнинг уйғунлашуви билан ўзига маҳлиё қилади, улар қора чойнинг одатий таъмини мутлақо янгича намоён қилишади.  Композицияни енгил нордон-ширин апельсин цукатларининг хуштаъмлиги якунлайди. Ушбу чой сизни ёзги иссиқликка чулғаб олади ва ёрқин шарқона эртак оламига кўчириб қўяди.

Кимлар учун мўлжалланган?

  • Мазали чойларни ёқтирадиганлар учун.
  • Ўз саломатлиги ҳақида қайғурадиганлар учун.
  • Чой таркиби муҳим аҳамият касб этадиганлар учун.
  • Ҳар қандай жойда чойни дамлашни истаётганлар учун.
  • Уста томонидан яратилган – EnerwoodEverySpecial асл ифор  композициялари NL учун эксклюзив равишда чой ишлари устаси В. В. Романюк томонидан ишлаб чиқилган.
  • Ҳақиқий чойхўрлар учун – қора ва кўк чойнинг сараланган навлари ажойиб зираворлар ва хушбўй гиёҳ ва мевалар билан биргаликда таъмнинг янги қирралари билан намоён бўлишади.
  • Шунчаки  чойдан ҳам зиёда – коллекция асоси – рейши қўзиқорини, навқиронлик, гўзаллик ва саломатликнинг шарқона сири. Илк бор  «дори воситаларининг ўз хусусиятлари бўйича афзал турувчи» гиёҳ ва қўзиқоринларнинг 365 турлари қаторида 1-сонли восита сифатида шарқ табобатининг биринчи дарслигида ёдга олинади.
  • Юқори сифат – ишлаб чиқаришда фақат янги, сараланган олий навли хомашё қўлланилади, у 1 мавсумдан ошмаган ҳолда сақланади. Ишлаб чиқаришнинг махсус  технологиялари туфайли чойни майдалаш ва аралаштиришда ўсимлик тўқималари минимал равишда зарарланади, шундай қилиб фойдали  моддаларнинг максимал равишдаги миқдори сақланиб қолинади.
  • Ҳар қандай жойда ҳам –  ишда, уйда, сайёҳатларда дамлашга қулай.
  • Тўғри қадоқ – ҳар бир пакетча плёнка, фольга ва қоғоздан иборат махсус герметик конвертга жойлашади – бундай қадоқ чойнинг барча фойдали хусусиятларини сақлаб қолади.

Таркиби: ҳинд ва цейлон қора чойи, ферментланган қизилқончўп (барги), апельсин пўсти, долчин, қалампирмунчоқ, чучукмия (илдизи), рейши қўзиқорини/локланган ганодерма, хушбўй қалампир, озиқ-овқат «Апельсин» ароматизатори.

Ҳинд ва цейлон қора чойи– ичимликка тўйинган ранг, ёрқин ифор ва таъмда ширин ҳидларни туҳфа этади. Тетиклантирувчи таъсир кўрсатишади, чарчоқдан халос қилишади.

Қизилқончўп – чойнинг мазасини кўп қиррали, бироз ўткир қилади ва уни хушбўй гул-гиёҳ ифори билан тўлдиради. Организмнинг ҳимоя функцияларини кучайтиради ва ҳаётий қувват манбаларини туҳфа этади.

Апельсин (пўсти) – чойга ёқимли цитрус урғуси ва ёрқин нордон-ширин хуштаъмликни туҳфа этади. Куч беради ва кайфиятни кўтаради.

Долчин – нафақат ўзининг унутилмас ифори билан ўзига маҳлиё қилади, балки таркибига кўплаб  қимматли микроэлементлар (кальций, магний, темир) ўз ичига олади, шунингдек клетчатка ва антиоксидантларнинг манбаи ҳисобланади.

Қалампирмунчоқ – яна бир ифорли зиравор, унда қадимий келиб чиқишликнинг олийжаноблиги, тўйинган, бетакрор таъм ва шифобахш хусусиятлар уйғунлашиб кетади.

Чучукмия – чойнинг таъми ва ифорини янада бой ва ёрқин қилади, негаки бошқа ўсимликларнинг хусусиятларини кучайтиради, табиий ширинликни ато этади. Таркибида глицирризин кислотаси – бетакрор биологик фаоллиги бўлган модда мавжуд. Анъанавий хитой тиббиётида – ёшартиришнинг воситаларидан бири. Яллиғланишга қарши, антиаллергик ва антитоксик таъсирга эга, иммунитетни мустаҳкамлайди.

Хушбўй қалампир – ичимликка ёрқин таъм ва зиравор ифорнинг нафис ва бетакрор уйғунлашувини туҳфа этади. Бундан ташқари, қалампирли чой қувват ва ҳаётий куч билан таъминлаган ҳолда алмашинув жараёнларини рағбатлантиради ва организмнинг ҳимоя функцияларини фаоллаштиради.

Рейши қўзиқорини бетакрор табиий адаптоген ва иммуномодулятор, Шарқда анъанавий равишда даволаш воситаси сифатида фойдаланилади. Интерферон (вирус инфекциясидан организмни ҳимоя қилишга хизмат қилувчи ҳимоя оқсили) ишлаб чиқилишини рағбатлантиради, организмга стрессга қаршилик кўрсатишга ёрдам беради ва унинг салбий оқибатларини камайтиради.

Чой пакетчаси устига 200 мл қайнаган сув қуйиш (t ~ 80–90 °C),  3–5 дақиқа дамлаш.

Айрим компонентларни шахсий кўтара олмасликда қабул қилмаслик.

Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз