Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Energy Pro

Эркаклар учун зародоб протеини

Пломбир

Юқори даражада тозаланган нозик музқаймоқ таъмли зардоб протеини ёғ ва углеводлар миқдорини камайтириб, оқсил миқдорини кўпайтириш хусусиятига эга. У танада тезда ўзлаштирилади, мушакларни керакли аминокислоталар (ВСАА ларни ўз ичига олган) билан тўйинтиради, бу эса юқори даражада тоза мушак массасининг сифатли ўсиши учун идеал анаболик шароит ҳисобланади. Таркибида пеногасителлар йўқ. (Қорин дам бўлиши, метиоризнинг олдини олишда қўлланиладиган препаратлар комплекси)

20 саше 32 г

Россияда ишлаб чиқарилган

1990
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Ушбу зардоб оқсилининг ноёб формуласи таркибида юқори тозалган оқсилнинг 80% мавжуд, ёғлар, холестерин ва лактоза умуман йўқ. Уч карра филтрация тизимидан ўтганлиги (микрофилтрация, ултрафилтрация ва тескари осмоз) туфайли гидролиз пайтида оқсил денатурацияси содир бўлмайди, яъни бундай протеин табиий хусусиятларини йўқотмай, муҳим протеин фракцияларининг максимал даражасини сақлаб қолади. Изолят танада жуда тез ўлаштирилади ва машқдан олдин, кейин, уйғонгандан кейин ҳам фойдаланиш учун идеал ҳисобланади. Чунки, маҳсулот аминокислоталарнинг (ВCАА) юқори консентрациясига эга. Ундан ташқари протеиннинг максимал ўзлаштирилиши учун таркибига табиий пребиотик толалар ҳам киритилган. Коктейлни тайёрлашда бир нарсага эътибор беринг, унда ҳаво кўпиги пайдо бўлади. Ваҳоланки, ишлаб чиқаришда жараёнида кўпиртириш воситалари ишлатилмаган. Чунки мазкур воситалар маҳсулот таркиби ва хусусиятларини ўзгартириши мумкин. Тайёрлаш пайтида пайдо бўлган кўпик таркибидаги соф зардоб оқсилининг юқори консентрациясини англатади.

Кимлар учун?

  • Ўз менюсига протеин қўшмоқчи бўлганлар учун.
  • Спорт билан шуғулланадиганлар учун.
  • Бақувват мушакларни орзу қилганлар учун.
  • Озиш жараёнида мушакларни сақлаб қолишни истаганлар учун.
  • Тўғри овқатланишни хуш кўрадиганлар учун.
  • Ноёб уч карралик филтрация тизими орқали тозаланган юқори сифатли протеин.
  • Мушакларни озиқлантиради ва интенсив равишда тиклайди.
  • Юқори спорт юкламаларида эффектив ишлашлайди.
  • Мушак массасининг тез ўсишини рағбатлантиради.

Таркиби: зардоб оқсили изоляти, полидекстроза, цитрус озиқа толалари, ароматизаторлар (пломбир, қаймоқли ванил), целлюлоза сақичи (стабилизатор), палатиноз, татландирич (натрий цикламати, натрий сахаринати).

1 порция маҳсулот учун озиқа ва кувват қиймати (32 г)

Компонент

Оғирлиги, г

Оқсил, г

26

Углеводлар, г

1,3

Ёғ, г

0,13

Озиқавий толалар, г

1,9

Қувват қиймати, ккал/кДж

110/455

 

1 порция маҳсулот учун Аминокислоталар профили* (32 г)

Аминокислота

мг

Аминокислота

мг

Лейцин (ВСАА)

3360

Аспарагиновая кислота

3136

Изолейцин (ВСАА)

1536

Цистеин

736

Валин (ВСАА)

1472

Аланин

1344

Лизин

2720

Глютамин

4896

Треонин

1408

Глицин

512

Метионин

640

Гистидин

576

Фенилаланин

1024

Пролин

1312

Триптофан

640

Серин

1216

Аргинин

704

Тирозин

1024

*Ёғсизлантирилган қаттиқ моддалар сифатида.

  • Хона ҳароратидаги 200 мл сув ёки сутни шейкерга солинг.
  • Маҳсулотнинг бир қисмини (32 г) қўшинг.
  • Аралаштириш учун тез-тез силкитиб юборинг.
  • Тайёр маҳсулотни кунига бир неча марта истеъмол қилинг: эрталабки нонушта ва тушликда ва машғулотдан олдин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: ингредиентларга индивидуал номутоносиблик. 18 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар, шунингдек сурункали буйрак касалликлари бўлган шахслар учун фойдаланиш тавсия этилмайди.

Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз