Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Energy Diet HD

Kokteyl «Shokolad»

Issiq shokoladning tansiq ta'mi va xushbo'yligi

Oqtiqcha kaloriyasiz balanslangan ozuqa. Oqsillarning, yog'larning, uglevodlarning, vitaminlar va mikroelementlarning tog'rilangan balansiga ega. Tez, mazali va oson ortiqcha vaznni tashlashni, to'liq va to'g'ri ovqatlanishni yoki vazn yetishmasligida massa qo'shishni xohlaganlar uchun ideal mahsulot.

  • В упаковке 450 г, 15 порций
  • Произведено во Франции
2200
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин
!Товар омборда мавжуд эмас

ED Шоколад - ширинликсиз яшай олмайдиганлар учун ҳақиқий топилма. Баъзиларига у кўпиртирилган шоколадли музқаймоқ коктейлини, бошқаларга эса иссиқ шоколадни эслатади. Қандай бўлмасин, қуюқ бой таъми ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.

Energy Diet ни кунига атиги бир марта, лекин мунтазам равишда қабул қилиш нималарни беради?

  • Ҳар бир порциясида организмнинг тўғри ишлаши учун зарур бўлган барча нарсалар: мувозанатли оқсиллар, ёғлар ва углеводлар комплекси, тола, 12 витамин ва 11 минерал мавжуд.
  • Очиқиш ва озуқавий моддаларнинг етишмовчилигисиз парҳез.
  • Тўғри овқатланиш одати - ортиқча овқатланишсиз, кам овқатланиб ва айни пайтда тўқлик ҳисси пайдо бўлади.
  • Моддалар алмашуви яхшиланади.
  • Жисмоний юкламалардан сўнг тез тикланиш.
  • ўзини аъло ҳис қилиш ва қувват олиш.

Коктейл сизнинг ягона озиқа манбангиз бўлмаслиги керак. Кунига камида бир марта мунтазам овқатланиш ва камида 2 литр сув ичишингиз керак. Коктейл ичишдан олдин ҳомиладор аёллар шифокор билан маслаҳатлашишлари тавсия этилади.

Кимлар учун?

  • Озишни истаганлар учун.
  • Нотушта, тушлик ёки кечқурунги овқатга вақт ажрата олмаганлар учун.
  • Мазали ва фойдали тамадди қилишни ёқтирадиганлар учун.
  • Тўғри овқатланишга эътибор берадиганлар учун.
  • Замонавий ва фаол инсонлар учун.
  • Ортиқча вазнни ташлаб, орзудаги қоматга эришишга ёрдам беради!
  • Соғлиқ учун фойдали - ҳар бир порцияда оқсиллар, ёғлар ва углеводларнинг текширилган мувозанати, шунингдек 12 та витамин, 11 та минерал ва ҳазм қилишни яхшилаш учун ноёб ферментлар комплекси мавжуд.
  • Иштаҳани назорат қилишга ёрдам беради.
  • 1 дақиқада тайёрланади! Фақат сут билан аралаштирсангиз бас.
  • Бу мазали! Севимли овқатлар таъмининг катта танлови.
  • Қувват ва яхши кайфият бағишлайди.

Ҳайвонот ва ўсимлик оқсиллари таркибига аминокислоталарнинг тўлиқ тўплами кирган бўлиб, (шу жумладан мураккаб аминокислоталар): улар тана ҳужайралари учун қурилиш материали ҳисобланади, мия фаолиятини нормаллаштиради, гормонлар ва ферментлар синтезини тиклайди.

Тўйинмаган ёғ кислоталари. Aсосий компоненти - соя ёғи - бошқа ўсимлик мойларига нисбатан Е1 (токоферол) рекорд миқдордаги витаминини ўз ичига олган - бу табиий антиоксидант. Юқори биологик фаолликка эга ва танада 98% ўзлаштирилади.

Оддий ва мураккаб углеводларнинг баланси: декстроза (глюкоза), тана томонидан бир зумда, крахмал эса кун давомида ўзлаштирилади. Углеводларнинг миқдори шундай ҳисоблаб чиқилганки, организм учун мўлжалланган барча қувват тўлиқ ўзлаштирилади (хусусан, мия ва мушаклар) ва ёғ захираси сифатида сақланмайди.

High Digestibility ферментлар комплекси овқат ҳазм қилишни яхшилайди, тезда парчаланишига ва ҳайвон ва ўсимлик оқсилларининг тўлиқ сингишини таъминлайди.

Клетчатка - табиий озиқа толаси: тара уруғидан олинган сақич ва цикорий инулини. Клетчатка икки томонлама таъсирга эга: у тўқлик ҳисси бағишлайди, шлак ва токсинларни чиқариб ташлашга ёрдам беради.

12 та витамин ва 11 та минерал - улар орасида: темир, мис, рух, йод, селен, кўп миқдордаги калций мавжуд. Шунингдек: В витаминлари; эркин радикаллар "овчиси" бўлган Е витамини; A витамини метаболизмнинг фаол иштирокчиси ва кўриш қобилиятимиз ёрдамчиси.

Ацерол – витаминлар ва микроэлементларнинг табиий манбаи бўлиб, таркибидаги С витамини деярли барча мевалардан устундир. У умумий чарчоқ ҳолатида, юқумли ва вирусли касалликларга қарши антиоксидант, тетиклаштирувчи ва тикловчи таъсирга эга.

Шохона желе - ёш боқувчи асалар чиқарадиган сут бўлиб, таркибида кўп миқдордаги Б витаминлари, минераллар ва микроэлементлар, аминокислоталар, тўйинмаган ёғ кислоталари мавжуд. Шохона желе тетиклантирувчи таъсирга эга, стрессга, организмнинг вирусларга қарши бардошлигини оширади.

Таркиби

Сои оқсили, ёғсизлантирилган какао, декстроза, сут оқсили, ўсимлик ёғи (соя ёғи, декстроза сиропи, казеинат, табиий ароматизатор), нўхат оқсили, 3 марта аралаштирилган калий цитрати, крахмал, табиий билан бир хил ароматизаторлар, 3 марта аралаштирилган калций орто-фосфати, қуюқлаштирувчилар (целлюлоза сақичи, тара сақичи), цикорий инулини, магний карбонати, татландирич (ацесульфам-K), витаминлар (PP, C, E, A, B5, D3, B6, B1, B2, B9, биотин, B12), туз, Malpighia glabra L ацероли. (149 мг/100г), темир сулфати, рух цитрати, шохона желе (31мг/100г), марганец глюконати, мис глюконати, ферментлар комплекси, калий йодиди, натрий селенити.

30 грамм маҳсулотни (1 ўлчам қошиқ) ҳарорати 60 °С юқори бўлмаган  ёғлилиги 1,5%  бўлган 200 мл сут билан аралаштириб, ёпиқ идишда (шейкерда) интенсив равишда чайқатинг.

Биринчи қўллашдан аввал банкани силкитиб юборинг.

Маҳсулотнинг таркибий қисмларига индивидуал нохушлик сезилганида қўлланилмасин.

Махсулот хақида изохлар Kokteyl «Shokolad»

Сизнинг жойлашувингиз