Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
EDшка

«Happy Smile™ EDшка»

«Хэппи Смайл» мултивитаминли комплекс болалар учун мўлжалланган бўлиб, унда кучли иммунитет, соғлом ўсиш ва болангизнинг ривожланишини учун барча зарур моддаларнинг тўлиқ комплекси мавжуд. Маҳсулот таркибидаги фойдали моддаларнинг энг мақбул комбинацияси олган ҳолда, бола танасининг витаминларга бўлган кундалик эҳтиёжини қодира олади. Комплекс болаларга ёқадиган резаворли драже шаклида ишлаб чиқарилган.

Огоҳлантириш: 3 ёшгача бўлган болалар томонидан қўлланилганида шифокор консультацияси талаб этилади.

Резаворли драже

Дори воситаси ҳисобланмайди

60 драже 0,5 г

Рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар сўров бўйича тақдим этилади.

690
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

«Хэппи Смайл» таркиби ёғ ва сувда эрийдиган витаминларнинг (А, Е, С, D, В1, В2, В6, В9, В12, PP) мувозанатли комплексидан иборат. Бола танасининг озуқавий моддаларга бўлган кунлик талаблари асосида ишлаб чиқилган ва таркибида сунъий бўёқлар йўқ. Сариқ малина ва топинамбуранинг экстракти ичакда витаминларнинг яхшироқ сўрилишига ва максимал ассимиляциясига ёрдам беради. Бундан ташқари таркибидаги, топинамбура (ер ноки) витамин ва минераллар тўплами ҳамда 8 та муҳим аминокислота, зарарли моддаларни чиқариб ташлайди. Шунингдек таркидаги инулин (полисахарид, мураккаб углевод), овқат ҳазм қилиш тизимининг бактериал ва вирусли инфекцияларга чидамлилигини оширади ва паразитларнинг кириб келиш олдини олади.

  • Резавор мазали хушбўй дражелар кичкинтойингизга ёқади.
  • Сариқ малина ва топинамбура экстракти витаминларни максимал даражада ўзлаштирилишига ёрдам беради.
  • Сунъий бўёқлар йўқ (В гуруҳи витаминлари ва сариқ малина экстракти дражега сариқ ранг беради).
  • Бола танасининг витамин ва минералларга бўлган кундалик эҳтиёжлари ҳисобга олинган.

Таркиби: лактоза, шакар, сариқ малина кукуни, қуруқ сут (соф сут), топинамбура кукуни, А, Е, С, D, В1, В2, В6, В12, PP витаминлари, фолий кислотаси (В9 витамини).

Фаол компонентлар:

Топинамбур (ер ноки) – таркибида витамин ва минералларнинг бой тўплами, 8 та муҳим аминокислота, шунингдек зарарли токсинларни чиқариб ташлайдиган, ичак микрофлорасини нормаллаштирадиган ва дисбактериоз нинг олдини олувчи инулин (полисахарид, мураккаб углевод) мавжуд. Топинамбур овқат ҳазм қилиш тизимининг бактериал ва вирусли инфекцияларга, шунингдек паразитларни кириб келишига қарши организм ҳимоясини оширади.

А витамини (ретинол) – танадаги метаболизмни барқарорлаштиради, тананинг нормал вазни ва ўсишини таъминлайди, кўриш қобилияти, суяк зичлигига ижобий таъсир қилади, аъзоларнинг инфекцияларга қарши бардошлилигини оширади, тери ва сочларни яхшилайди.

Е витамини (токоферол) – оғир жисмоний машқларда қўл келади, мия фаолиятини рағбатлантиради, жигар ва асаб тизимининг нормал ишлашини таъминлайди.

С Витамини (аскорбиновая кислота) – танани бақувватлаштиради, боланинг интеллектуал ва жисмоний қобилиятларини кучайтиради, стрессга қаршилигини оширади.

Д витамини (кальциферол) – «қуёш витамини» суяк ва тишларнинг ўсиши учун зарур, терининг саломатлиги ва эластиклигини таъминлайди, асаб тизимининг фаолиятини тартибга солади.

В1 витамини (тиамин) – мушак ва асаб тизимининг ишига ижобий таъсир кўрсатади.

В2 витамини (рибофлавин) – бутун танани кислород билан таъминлаш учун масъул, ҳужайралар ўсиши ва шаклланишига таъсир қилади, кўриш қбилиятини яхшилайди.

В3 витамини (PP, ниацин, или никотин кислотаси) –иммунитет ва асаб тизимини таъминлаш учун зарур бўлган углевод, оқсил ва ёғлар метаболизмини тартибга солади. Тери структурасини нормаллаштиради.

В6 витамини (пиридоксин) – метаболизмнинг барча турларида муҳим рол ўйнайди, қон тизимини ҳимоя қилади ва унда холестерин кўпайишининг олдини олади.

В9 витамини (фолиевая кислота) – ҳужайра бўлиниши, барча орган ва тўқималарнинг ўсиш ва ривожланиши ҳамда қон ҳосил қилиш жараёнларида зарур.

В12 витамини (цианокобаламин) – боланинг мия фаолияти, самарадорлиги ва хотирасини яхшилайди, айниқса кучли ақлий зўриқишда қўл келади.

Озиқавий қиймати 100 г га 1 дражеда
Озиқавий қиймати 394 ккал/1650 кДж  
Оқсиллар 2,5 г  
Ёғлар 2,6 г  
Углеводлар 90 г  
А витамини   0,2727 мг
С витамини   20,984 мг
Е витамини   1,8 мг
D витамини   0,00055 мг
В1 витамини   0,3136 мг
В2 витамини   0,36 мг
В6 витамини   0,4196 мг
В12 витамини   0,00072 мг
РР витамини   3,52 мг
В9 витамини   0,06 мг

3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар 1 дражедан кунига 2 марта, 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар 1 дражедан кунига 3 марта қўллашлари мумкин. Сув билан қабул қилинади. Курс давомийлиги 1 ой. Йилига 3-4 мартагача курслар такрорланиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: маҳсулот таркибий қисмларига индивидуал номутоносиблик сезилганида қўлланилмасин.

Махсулот хақида изохлар «Happy Smile™ EDшка»

Сизнинг жойлашувингиз