Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Carbo light

Carbo Light Cherry

камуглеводли коктейл

Carbo Light — камуглеводли диетада бўлган одамлар учун махсус мўлжалланган коктейл. Пишган олчанинг таъми, нозик енгил консистенция, мувозанатли композицияда - вазн йўқотиш ва вазнни назорат қилиш учун керак бўлган ҳамма нарса мавжуд.

  • Аминокислоталар комплекси —  углевод ва липид алмашинувини оптималлаштириб, ёғларни энергияга айлантиради.
  • Углеводларнинг оптимизацияланган таркиби — на тайёр коктейлнинг ҳар бир порциясида сабзавот, резавор ва мева шарбатили атиги 2,5 г углевод мавжудбўлиб, ортиқча углевод қўшилмаган.
  • Мураккаб ёғлар — асаб тизимини тиклаш, хотирани яхшилаш, тери, соч ва тирноқларнинг саломатлиги ва гўзаллигини сақлашга хизмат қилади.
  • Антиоксидантлар — ҳужайраларни ҳимоя қилиб, қариш жараёнини секинлаштиради.
  • Тола ва ферментлар — ҳазмни яхшилайди.
  • Антистресс-компонентларнинг кўпайтирилган таркиби — камуглеводли диетада юзага келадиган психо-эмоционал стрессни камайтиради.

Taqdimot

CarboLight

30 г 15 саше

Россияда ишлаб чиқарилган

2000

Carbo Light Cherry — оптимал таркибга эга коктейл кам углеводли диетани тўлдириш учун махсус яратилган. Aминокислоталар комплекси углевод ва ёғ алмашинувини оптималлаштиришга ёрдам бериб, оддий углеводларга бўлган эҳтиёжни камайтиради. Стрессга қарши компонентларнинг такомиллаштирилган ва тўлдирилган комплекси пастуглеводли диетада барқарор психо-эмоционал ҳолатни сақлашга ёрдам беради. Carbo Light Cherry ҳар қандай тамадди ёки севимли десертнинг ўрнини осонгина босиши мумкин!

Кимлар учун?

Рациондаги углеводлар миқдорини назорат қиладиганлар учун.

Мазали таом ва тамаддиларни яхши кўрадиганлар учун.

Замонавий ва фаол одамлар учун.

Carbo Light Коктейллари— мазали камуглеводли овқат ҳисобланади.

Тайёр мағсулотнинг бир порциясида бор-йўғи 2,5 г углевод мавжуд. Таркибида фақат табиий сабзавот, резавор ва мева шарбатларидан олинган углеводлар мавжуд.

Amino Complex — оқсилларнинг яхшироқ ўзлаштирилишига, ёғларнинг энергияга айланишига ёрдам беради.

Антистресс-компонентлар — магний ва L-триптофан билан бойитилган B витаминлари камуглеводли овқатланиш билан боғлиқ психо-эмоционал стрессни камайтиришга ёрдам беради.

Пребиотик озуқа толалари — узоқ вақт давомида очлик ҳиссини камайтириб, тўлиқлик туйғусини бағишлайди. Овқат ҳазмини яхшилайди ва танадан зарарли моддаларни чиқариб ташлашга ёрдам беради.

Plant Complex — тасдиқланган юқори таъсирга эга ўсимлик экстрактлари, антиоксидантларга бой бўлиб, ҳужайраларни камайишидан ҳимоя қилади ва танага ёшликни сақлаб туришига ёрдам беради. Гриффония экстракти асаб тизимининг мувозанатини сақлашга ёрдам беради, ўсимлик ферментларининг комплекси эса ҳазм қилиш жараёнини рағбатлантиради ва нормаллаштиради.

Фосфолипидлар (органик мураккаб ёғлар) ва кокос ёғи — асаб тизими учун озуқа манбалари ҳисобланиб, зарарланган ҳужайраларни тиклашга, қаришни кечиктиришга, хотирани яхшилашга ва иммунитетни асрашга ёрдам беради.

VMP Complex — мувозанатлаштирилган комплекс бўлиб, тананинг фойдали моддаларга бўлган эҳтиёжини тўлдиришга, унинг ҳимоя функцияларини фаоллаштиришга, метаболик жараёнларни нормаллаштиришга ёрдам беради.

 

 

 

НОМИ

Таркиби

Хусусиятлари

Натижа

Тақдимот

Оқсиллар

Соя оқсилининг изолати

Оптимал аминокислота профилга эга бўлган ўсимлик оқсили

  • Узоқ вақт тўқлик ҳисси
  • Ҳужайралар учун қурилиш материали
  • Калций манбаи

 

Оқсил — ҳужайраларнинг соғлом фаолияти учун муҳим материал бўлиб, уларнинг озиқланиши, бўлиниши ва регенерацияси учун жавоб беради. Соядан олинган ўсимлик оқсили организм ўзи ишлаб чиқара олмайдиган модда бўлиб, организмнинг аминокислоталарга бўлган эҳтиёжини тўлдиришга ёрдам беради. Камкалорияли диетада мушакларнинг парчаланиши олдини олади.

Amino Complex

L-метионин, L-цистеин, L-тирозин, L-триптофан

Аминокислоталар — оқсиллардан ташкил топган органик бирикмалар

  • Оқсилларнинг яхшироқ ўзлаштирилишига ёрдам беради Угдевод ва липид алмашувини оптималлаштиради
  • Ёғларни энергияга айлантиришга ёрдам беради.

Aминокислоталар организмга оқсилнинг биологик қийматини оширишга ёрдам бериб, оқсилларнинг яхшироқ ўзлаштирилишига хизмат қилади.

L-метионин L-карнитин ишлаб чиқаришни рағбатлантиради ва шу билан ёғларнинг энергияга айланишини тезлаштиради. L-триптофан, серотониннинг прекурсори бўлиб, кайфиятни яхшилайди, углеводли овқатларга бўлган иштиёқни камайтиради.

Углеводлар

Сабзавот, резавор ва мева шарбатларидан олинган табиий углеводлар

Озуқа толалари

Инулин, маккажўҳори толаси

Эрувчан пребиотик толалар

• Оқсилни ўзлаштиришга ёрдам беради
• Зарарли моддаларни чиқариб ташлайди
• Ичакни тозалайди
• Очлик ҳиссини камайтиради
• Овқат ҳазм қилиш тизимининг барқарорлашини таъминлайди

Толалар овқат ҳазм қилиш тизимини нормаллаштиради, ичакнинг нормал моторикасини яхшилайди ва узоқ вақт давомида тўқлик ҳиссини бағишлайди. Зарарли моддаларни чиқариб ташлаш орқали ичак микрофлорасини яхшилашга ёрдам беради

Ёғлар

Лецитин (фосфолипидлар)

Юқори биоактив мураккаб тўйинмаган ёғли кислоталар - инсон танаси учун ёқилғи, шунингдек ҳужайра мембраналари учун қурилиш материали ҳисобланади.

• Қаришни кечиктиради
• Ҳотирани яхшилайди
• Тана учун ёқилғи
• Семириш олдини олади
• Тери, соч ва тирноқларнинг гўзаллигини асрайди

Мураккаб ўсимлик ёғларинини босиб бўлмайди, чунки инсон танаси уларни мустақил равишда ишлаб чиқара олмайди, тана мазкур муҳим ёғларсиз ишлай олмайди. Мураккаб ёғларнинг максимал концентрацияси (фосфолипидлар) юрак, мия, жигар ва асаб тизимининг ҳужайраларида бўлади.

Кокос ёғи

 

Ўсимликлардан олинадиган тўйинган ёғ кислоталари - асаб тизими учун озуқа манбаи бўлиб, танага тезда қувват бериб, ажойиб кайфият бағишлайди.

• Иммунитетни қўллаб-қувватлайди
• Юрак-қон томир тизимини озиқлантиради

• Aнтиоксидант ва стрессга қарши таъсири билан машҳур

Кокос ёғи таркибида функционал ёғ кислоталари (лаурик кислота, шунингдек палмитик, каприк, каприлик, стеарик, олеин) мавжуд. У осон ва дарҳол ўзлаштирилади, ёғ қатламларида сақланмайди. Спортчилар рационида кенг қўлланилади, камкалорияли диетада энг фойдали ёғ ҳисобланади

Антистресс-компонентлар

L-триптофан Аминокислотаси, В груҳи витаминлари (В5, В6, В9, В12), магний, гриффония экстракти

Магний ва  L-триптофан билан бойитилган B гуруҳи витаминлари тинчлантирувчи таъсирга эга бўлиб, асаб тизимининг мувозанатини сақлашга ёрдам беради

  • Уйқуни яхшилайди
  • эмоционал зўриқишни камайтиришга ёрдам беради
  • Чарчоқни камайтиради

Стрессга қарши таъсирга эга бўлиб, камуглеводли диетада эмоционал стрессни камайтиришга ёрдам беради

 

Plant Complex

Бромелайн (ананас экстракти), папаин (папая экстракти), гриффония экстракти, олча, лавлаги ва лимон шарбатлари

Протеин тез парчаланиши учун ўсимлик ферментлари

Гриффония L-триптофан аминокислотасининг манбаи, муҳим табиий аминокислота ҳисобланади

 

  • Оқсилларни ўзлайштиришга ёрдам беради
  • Ёғ қатламларини парчалайди
  • Антиоксидант хусусиятга эга

Ўсимлик ферментлари оқсилларни ўзлаштиришга ёрдам бериб, ёғ ҳужайраларини ёқади, очлик ҳиссини камайтиради. Олча ва лимон шарбатлари антиоксидант ва антисептик хусусиятларга эга бўлиб, қариш жараёнини секинлаштиради. Комплекснинг таркибий компонентлари кайфиятни яхшилайди, стрессни йўқотади, шу билан бирга стресс ва чарчоқдан ҳимоя қилади

VMP Complex

7 витамин + 7 минерал: PP, В1, В5, В6, В9, В12, биотин ва калий, калций, магний, фосфор, рух, йод, хром

Тана учун энг муҳим витамин ва минералларнинг оптимал мувозанати

 

 

• Қаришни кечиктиради старение
• Иммунитетни мустаҳкамлайди
• Миянинг озуқаланишини таъминлайди
• Юқори фаолликни қўллаб-қувватлайди
• Ҳотирани яхшилайди

 

Ҳаётий муҳим минерал ва витаминларнинг мувозанатли комплекси самарали вазн йўқотишга ёрдам бериб, метаболик жараёнларни тезлаштиради

Ароматизаторлар

Таъми табиийдан фарқи бўлмаган ароматизаторлар, табиат яратган лаззатларнинг молекуляр таркибини тўлиқ такрорлаб, лаборатория шароитида яратилган

Татландиричлар (натрий сахаринати ва натрий цикламати)

Шакар ўрнини босувчи сифатида хавфсизроқ ҳисобланиб, инсон танасига сингиб кетмайди ва ўзгармай ундан чиқиб кетади. Кариесни қўзғатмайди. Ортиқча вазн ва қондаги глюкоза миқдорининг ошишига олиб келадиган калориялар йўқ

 

Таркиби: соя изоляти оқсили, VMP Complex (калий цитрати, магний цитрати, трикалций фосфат, рух цитрати, РР витамини (ниацинамид), калий йодиди, В5 витамини (кальций D-пантотенати), В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди), В1 витамини (тиамин гидрохлориди), В12 витамини (цианокобаламин), хром пиколинати, В9 витамини (фолий кислотаси), биотин (D-биотини)), ёғсизлантирилган соя лецитини, эрувчан маккажўҳори толаси, Plant Complex (қуритилган олча шарбати (олча шарбати, малтодекстрин, ароматизатор), қуритилган лавлаги шарбати (малтодекстрин, қуритилган қизил лавлаги шарбати, лимон кислотаси (ишқорийлик регулятори)), қуритилган лимон шарбати (лимона шарбати, малтодекстрин), папая экстракти, ананас экстракти, гриффония экстракти), комплексли озуқа қўшимчалари (кокос ёғи, глюкоза сиропи, сут оқсили, глицерин, сут ва ёғ кислоталарининг эфирлари (эмулгатор)), инулин, ароматизаторлар, стабилизаторлар (целлюлоза сақичи, тара сақичи), лимон кислотаси (ишқорийлик регулятори), Amino Complex (L-тирозин, L-цистеин, L-метионин, L-триптофан), татландиричлар (натрий цикламати, натрий сахаринати).

 

Озуқа ва қувват қиймати
(
ўртача қиймати)

Қуруқ маҳсулотнинг бир порциясида (30 г)

% ТЭКИМ бир порция қуруқ маҳсулот учун (30 г)*

Қувват қиймати, ккал / кДж

100 / 420

4

Оқсиллар, г

14

18,7

Ёғлар, г

3,5

4,2

Углеводлар, г

2,5

0,7

Озуқа толалари, г

3

10

Витаминлар, дан кам бўлмаган

 

 

B1 витамини, мг

0,42

30

PP витамини, мг

9,0

50

B5 витамини (пантотен кислотаси), мг

1,8

30

B6 витамини, мг

0,6

30

B9 витамини, мг

0,06

30

B12 витамини, мкг

0,3

30

Биотин, мкг

25,0

50

Минерал моддалар, дан кам бўлмаган

 

 

Калий, мг

620

18

Калций, мг

250

25

Фосфор, мг

290

36

Рух, мг

7,5

50

Йод, мкг

75

50

Магний, мг

120

30

 

 

% истеъмолнинг адекват даражаси**

Хром, мкг

25,0

50

* ТЭКИМ (тавсия этилган кунлик истеъмол меъёри) БИ ТР 022/2011 "Озиқ -овқат маҳсулотларининг маркировка қилиш банди" га мувофиқ, 2 -илова.

** Санитария-эпидемиология назорати (назорати) остидаги товарларга нисбатан ягона санитария-эпидемиология ва гигиеник талабларга мувофиқ, II боб, 1 -бўлим, 5-илова.

Қуруқ маҳсулотнинг 1 порциси (30 г) хона ҳароратидаги 200 мл ичимлик сувида суюлтириб, ёпиқ идишда (шейкерда) тез-тез чайқатилади. Тайёр бўлганидан сўнг дарҳол истеъмол қилинади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: компонентларга индивидуал нохушлик.

Коктейл сизнинг ягона озуқа манбаингиз бўлмаслиги керак. Кунига камида бир марта мунтазам овқатланишингиз ва камида 2 литр сув ичишингиз керак. Ҳомиладор аёллар коктейлни истеъмол қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишлари керак.

Махсулот хақида изохлар Carbo Light Cherry

Сизнинг жойлашувингиз