Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Be Loved

Тана учун намлантирувчи тўйинган крем

Тана учун қуюқ ва тўйинган крем унинг навқиронлиги ва қовушқоқлигини сақлашга ёрдам берган ҳолда терининг сувсизланишининг олдини олади.   Керамидлар ҳамда Drieline® ва  Redens`In юқори технологик компонентлари терида алмашинув жараёнларини рағбатлантиришади, реструктуризация қилишади, силлиқлашади ва янгилашади.

  • 200 мл бонкача
  • Россияда ишлаб чиқарилган
690 ₽
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Тана учун крем унинг қаришини олдини олган ҳолда терини жадал равишда намлантиради ва қайта тиклайди.  Восита кийимда ёғ изларини қолдирмаган ҳолда тезда сингиб кетади.

  • Гиалурон кислотаси ҳужайраларни намлик билан тўйинтиради ва унинг йўқолишини олдини олади.
  • Ёғлар мажмуаси терини озиқлантиради ва унинг ҳолатини сезиларли равишда яхшилайди.
  • Керамидлар, Drieline®, Redens`In терида алмашинув жараёнларини рағбатлантиришади, силлиқлашади ва янгилашади.
  • Антиоксидант мажмуаси қариш жараёнини секинлаштиради.

Кимлар учун мўлжалланган?

  • Парваришнинг шахсий дастурини излаётганлар учун.
  • Алоҳида усулдаги қадоқни қадрлайдиганлар учун.
  • Косметика воситаларининг сифати ва хавфсизлигини муҳим ҳисоблаганлар учун.
  • Косметика воситаларининг ишлаши муҳим аҳамият касб этадиганлар учун.
  • Кўриниб турувчи натижа – тери ҳолатини сезиларли равишда яхшилаган ҳолда, жадал равишда намлантиради.
  • Бир зумда сингиб кетади, кийимда изларини қолдирмайди.
  • Терини силлиқлайди ва қариш жараёнларини секинлаштиради.
  • Чўзилишлар пайдо бўлишининг олдини олади.

Таркиби: Demineralized water, cellcode®57, lecithin, polyglyceryl-3 polyricinoleat, glycerin monostearate; cetyl alcohol; stearyl alcohol; diglycol stearate, peg-9 stearate; dipropelene glycol; polysorbate-20; peg-40 hydrogenated castor oil; hydroxypropyl guar; magnesium silicate, isononyl isononanoate, cetearyl ethylhexanoate, saccharide isomerate, sesamum indicum (seasame) seed extract, chondrus crispus, glycolic acid, lactic acid, citric acid, malic acid, tartaric acid, amygdalus dulcis oil, olea europaea oil, sucrose palmitate (and) water (and) caprylic/capric triglyceride (and) glyceryl linoleate (and) commiphora mukul resin extract (and) sodium hyaluronate (and) tocopherol, disodium lauriminodipropionate tocopheryl phosphates, linoleic acid and linolenic acid, ceramide, wheat germ oil refined oil, butyrospermum parkii oil, hyaluronic acid, tocopheryl acetate, sodium ascorbyl phosphate, niacinamide, calcium pantothenate, pyridoxine hydrochloride, pantothenic acid, tocopherol, sorbitol (and) yeast extract, ascorbic acid, citric acid (and) silver cirate, biotin, riboflavin, allantoin, retinol.

Фаол компонентлар:

CellCode®57 – соғлом ҳужайра ҳаёти учун зарур 57 та элементлар, фақат BL савдо белгиси остида чиқариладиган косметика таркибларида қўлланилади.

Гиалурон кислотаси – намлик учун табиий оҳанграбо. Терининг сув балансини нормаллаштиради, коллаген синтезини рағбатлантиради.

Drieline® – ҳужайраларнинг янгиланишини рағбатлантиради, микрожароҳатларни битказади ва коллаген толаларини тиклайди.

АНА-кислотлари (3 %) – мева кислоталари: гликол, сут, лимон, олма, вино. Замонавий косметологияда энг самарали ингредиентлардан бири. Терига оқартирувчи, намлантирувчи, яллиғланишга қарши ва антиоксидант таъсир кўрсатишади.

Redens`In – терини жадал равишда силлиқлайди, моделлаштиради ва мустаҳкамлайди, чўзилишлар пайдо бўлишининг олдини олади.

VitalET™ – витаминларнинг махсус мажмуаси. Яллиғланишга қарши, тинчлантирувчи ва юмшатувчи таъсир кўрсатади.

Керамидлар – липид компонентлари, қуруқ тери уларнинг  етишмовчилигини ҳис этади. Керамидлар терида намликнинг йўқолишини камайтиришади ва қовушқоқлигини оширишади.

Липид кислоталар мажмуи – ўрнини ҳеч нарса босолмайдиган: линол ва  гамма-линолен кислоталарни ўз ичига олади. Тери липид балансини қайта тиклайди.

Ёғлар мажмуаси (бодом ёғи, буғдой муртаклари ёғи, ши (карите) ёғи, зайтун ёғи) – терини жадал равишда озиқлантиради, янгиланиш жараёнларини рағбатлантиради ва сезиларли равишда ҳолатини яхшилайди.

Кунжут ва ирланд экстрактлари – терини юмшатишади ва антиоксидант таъсир кўрсатишади, барвақт қариш аломатларининг пайдо бўлишининг олдини олишади.

  • Тоза терига кремнинг бироз миқдорини енгил массаж қилувчи ҳаракатлар билан туширинг.
  • Бир текисда тақсимланг ва сингиб кетишига имкон беринг.

Компонентларни шахсий кўтара олмасликда қўлламаслик.

Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз