Старая версия сайта

Перейти
Be Loved

Кўз атрофидаги тери учун зардоб

Терининг барча турлари учун

Кўз атрофидаги нозик тери учун махсус равишда ишлаб чиқилган енгил, ипакдек майин текстура туфайли ушбу зардоб узоқ муддатга қулайлилик ҳиссини яратган ҳолда бир зумда сингиб кетади. Q10 коэнзими ва эластин билан биргаликдаги A.G.E.-matrix  (Active Growth of Elastin) гўзаллик матрицаси сизнинг терингиз чиройини ичидан такомиллаштирган ҳолда мимик ажинлар ва ҳужайра даражасидаги ёш билан боғлиқ ўзгаришларни йўқотади. Ўсимлик экстрактлари ва дамашқ атиргули ёғи эса очиқ, чарчоқлик излари ва қора доираларсиз нур ёғилувчи қараш учун нозик парваришни таъминлашади.

15 ml 0,5 fl.oz

Россияда ишлаб чиқарилган

830 ₽
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Зардоб терининг чуқур ва давомий гидратациясини таъминлаган ҳолда жадал равишда намлантиради, намнинг трансэпидермал йўқотилишининг олдини олади. Визуал равишда ажинларни камайтиради, терини мустаҳкамлайди ва тортади, шунингдек кўз остидаги қора доираларнинг оқаришига хизмат қилади. Кўз атрофидаги нозик соҳани бир зумда қайта ўзгартиради.

Кимлар учун мўлжалланган?

  • Парваришнинг шахсий дастурини излаётганлар учун.
  • Алоҳида усулдаги қадоқни қадрлайдиганлар учун.
  • Косметика воситаларининг сифати ва хавфсизлигини муҳим ҳисоблаганлар учун.
  • Косметика воситаларининг ишлаши муҳим аҳамият касб этадиганлар учун.

Самарадорлиги исботланган*

  • Мимик ажинлар силлиқланган – 83%
  • Қора доиралар камроқ сезилмоқда, чарчоқ излари йўқ – 95%
  • Тери юмшоқ ва ипакдек майин – 100%
  • Тез ва узоқ муддатга сезиларли намлантириш – 97%

* Икки ҳафта давомида 40 дан 50 ёшгача бўлган 25 нафар аёл иштирокида ўтказилган ихтиёрий тестдан ўтказиш натижалари бўйича.

  • A.G.E.-matrix  (ресвератрол, денгиз коллагени, церамидлар) – кучли қаришга қарши мажмуа ажинларнинг юзага келиши сабабининг ўзи билан курашади. Фаол оқсил коллагенли эластин толаларнинг тузилишини қайта тиклаган ҳолда ажинларни айнан ичидан суриб чиқаради, ток новдасидан тайёрланган ресвератрол УБ-нурланишлардан ҳимоя қилади, табиий церамидлар эса намнинг йўқолишига тўсқинлик қилган ҳолда терини намлантиришади.
  • CellCode®57 ҳужайравий  конструктори (21 та аминокислоталар, 19 та витаминлар, 8 та минерал  тузлар, 6 та нуклеотидлар ва 3 та углеводлар) – ҳужайраларнинг соғлом ҳаёти учун 57 та элементлар. Россиялик олимларнинг эксклюзив ишланмаси теридаги бузилган жараёнларни тиклайди, янги соғлом  ҳужайраларнинг ўсишини рағбатлантиради ва регенерация ва ёшартиришнинг узоқ муддатли дастурини таъминлайди. Фаол ингредиентларни эпидермиснинг чуқур қатламларига етказган ҳолда, тери томонидан максимал равишда ўзлаштирилади.

Фаол компонентлари: СellСode®57, A.G.E.-matrix, коэнзим Q10, эластин, сквален, экстрактлар: осиё центелласи, бамбук шохлари, чучукмия, доривор сарсабил, тремелла, тут илдизи; дамашқ атиргули ёғи, кофеин, А, С витаминлари.

Таркиби: WATER,CELLCODE®57, A.G.E.-MATRIX  (RESVERATROL (AND) HYDROLYZED COLLAGEN (AND) CERAMIDES), ISONONYL ISONONANOATE, PALMITIC ACID (AND) STEARIC ACID (AND) LECITHIN , CETEARYL ETHYLHEXANOATE, COCO-CAPRYLATE/CAPRATE, HYDROLYZED ELASTIN, HYDROLYZED KERATIN, GLYCEROL, SQUALANE, ROSA DAMASCENA FLOWER EXTRACT, UBIQUINONE, BORON NITRIDE, TREMELLA FUCIFORMIS EXTRACT, CENTELLA ASIATICA EXTRACT, BAMBUSA VULGARIS EXTRACT, GLYCYRRHÍZA GLABRA RHIZOME ROOT EXTRACT, MORUS ALBA ROOT EXTRACT, ASPARAGUS OFFICINALIS EXTRACT, ASCORBYL GLUCOSIDE, ARGININE, SILVER CITRATE, RETINOL ACETATE, ALLANTOIN, CAFFEINE, FRAGRANCE.

  • Кўз атрофидаги терига аниқ туширинг, енгил босувчи ҳаракатлар билан  тўлиқ сингиб кетгунича тақсимланг.
  • Зардобни кундузги ёки тунги крем остига тушириш ёки мустақил восита сифатида фойдаланиш мумкин.

Кўз учун кремни қандай қилиб тўғри тушириш керак:

  • Кўз учун кремни кўз қовоқларининг ҳаракатланувчи қисмига кирмаган ҳолда, кўз соққасининг суякчалари бўйича тушириш лозим.
  • Юқори кўз қовоғига крем қаншардан чаккаларга, қуйисига эса – кўзнинг ташқи бурчагидан ички йўналиши бўйича туширилади.
  • Аввалига кремнинг митти нуқталарини кўз соққасининг суякчалари бўйича туширинг, кейин эса енгил уриб-уриб қўйиш ҳаракатлари билан суякчалардан кўзга қараб ҳаракатланган ҳолда тери бўйича кремни тақсимланг.
  • Кўз қовоқлари учун кремни ортиқча куч сарфламаган тарзда ва терини тортмаган ҳолда иложи борича авайлаб, энг яхшиси номсиз бармоқ билан туширган маъқул.

Компонентларни шахсий кўтара олмасликда қўлламаслик.

Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз