Старая версия сайта

Перейти
Be Loved

Пигментация ва куперозга қарши зардоб

Пигментация, купероз аломатлари билан таъсирчан тери учун

Ёрқинлаштирувчи зардоб-мусаҳҳиҳ  пигментация ва купероз муаммосини енгишга ёрдам беради. Ўсимлик экстрактлари ва қимматли ёғлар тери тусини текислашади, сиз ҳамиша орзу қилган юз рангини яратган ҳолда қизаришлар ва пигмент доғларини бартараф қилишади. Майин текстура нозик мева ҳидлари бўлган баҳорий гулларнинг янги ифори билан чулғаниб олган ҳолда айнан тери билан уйғунлашиб кетади.  Гиалурон кислотаси эса силлиқ, соғлом ва чиройли терини яратиш учун ҳужайраларни намлик билан тўлдиради.

30 ml 1 fl.oz

Россияда ишлаб чиқарилган

1100 ₽
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Терига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Капиллярлар деворчасини мустаҳкамлайди, купероз намоён бўлиши билан курашади. Коллаген толаларнинг синтезини рағбатлантиради, терининг механик хусусиятларини яхшилайди, унинг қовушқоқлилигини оширади. Меланин  синтезини нормаллаштиради, гиперпигментация участкаларини оқартиради. Терига тоза ва тортилган кўриниш ато этади.

Кимлар учун мўлжалланган?

  • Парваришнинг шахсий дастурини излаётганлар учун.
  • Алоҳида усулдаги қадоқни қадрлайдиганлар учун.
  • Косметика воситаларининг сифати ва хавфсизлигини муҳим ҳисоблаганлар учун.
  • Косметика воситаларининг ишлаши муҳим аҳамият касб этадиганлар учун.
  • CellCode®57 ҳужайравий  конструктори (21 та аминокислоталар, 19 та витаминлар, 8 та минерал  тузлар, 6 та нуклеотидлар ва 3 та углеводлар) – ҳужайраларнинг соғлом ҳаёти учун 57 та элементлар. Россиялик олимларнинг эксклюзив ишланмаси теридаги бузилган жараёнларни тиклайди, янги соғлом  ҳужайраларнинг ўсишини рағбатлантиради ва регенерация ва ёшартиришнинг узоқ муддатли дастурини таъминлайди. Фаол ингредиентларни эпидермиснинг чуқур қатламларига етказган ҳолда, тери томонидан максимал равишда ўзлаштирилади.
  • Қимматли ёғлар мажмуаси (минеола, чирғаноқ, узум данаклари) терини тинчлантиради.
  • Капиллярларнинг деворчаларини мустаҳкамлайди ва купероз аломатларини бартараф қилишга ёрдам беради.
  • Терининг эластиклилигини сезиларли равишда оширади.
  • Меланин синтезини нормаллаштиради, гиперпигментация участкаларини оқартиради.

Фаол компонентлари: СellСode®57, гиалурон кислотаси, экстрактлар: шакар қамиш, черника барглари, ангелика, ува урси, ламинария, доривор сарсабил; ёғлар: минеола, чирғаноқ, узум данаклари; Е, С витаминлари.

Таркиби: WATER, CELLCODE®57, ISONONYL ISONONANOATE, ETHYLHEXYL STEARATE, SODIUM HYALURONATE, CAPRYLYL METHICONE, GLYCEROL, METHYLMETHACRYLATE CROSSPOLYMER (AND) SILICA, VITIS VINIFERA (GRAPE) SEED OIL, MINNEOLA OIL, HIPPOPHAE RHAMNOIDES OIL, POLYSORBATE 60, BORON NITRIDE, TOCOPHEROL, SÁCCHARUM OFFICINÁRUM EXTRACT, VACCINIUM MYRTILLUS LEAF EXTRACT, ANGELICA ACUTILOBA ROOT EXTRACT, ARCTOSTAPHYLOS UVA URSI LEAF EXTRACT, LAMINARIA DIGITATA EXTRACT, ASPARAGUS OFFICINALIS EXTRACT, CYCLOPENTASILOXANE, ASCORBYL GLUCOSIDE, ARBUTIN, BISABOLOL, SILVER CITRATE, FRAGRANCE.

Қўллаш усули

  • Кўз атрофидаги соҳаларга тегмаган ҳолда юзнинг  бирламчи тозаланган терисига туширинг, енгил массаж қилувчи ҳаракатлар билан тақсимланг.
  • Зардобни кундузги ёки тунги крем остига тушириш ёки мустақил восита сифатида фойдаланиш мумкин.

Компонентларни шахсий кўтара олмасликда қўлламаслик.

Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз