Старая версия сайта

Перейти
Be Loved

Кўмирли тозаловчи скраб ниқоб

Терининг барча турлари учун

Кучли табиий адсорбент асосидаги кўмир-қора рангдаги ажойиб ниқоб  чуқур тозалайди ва терининг номукаммаликлари – ёғлилик, қора нуқталар ва яллиғланишларни бартараф қилади. Кўмир табиий ёғочнинг шифобахш хусусиятлари ва теридаги алмашинув жараёнларини тартибга келтириш ва сезиларли равишда унинг ёғлилигини камайтиришга қодир  бетакрор формулани ўзида сақлайди. Ниқоб чуқур даражада ишлайди ва нафақат  қора нуқталарни бартараф қилган ва яллиғланишларни камайтирган тарзда, балки уларнинг келгусида пайдо бўлишларининг олдини олган ҳолда узоқ муддатли натижани таъминлайди. Табиий микрозаррачалар терига силлиқлик ва нозиклик берган ҳолда ҳис қилмай қолган қисмчаларни юмшоқ ва эҳтиётли равишда тозалайди. Табиий ўсимлик экстрактлари ва ёввойи манго ёғи эҳтиётли парваришни таъминлашади ва сизга юзнинг чиройли, текис ва тоза рангини туҳфа этишади.

50 ml 1,7 fl.oz

Россияда ишлаб чиқарилган

530 ₽
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Идеал табиий адсорбент – фаоллаштирилган кўмир асосидаги чуқур тозаловчи скраб ниқоби осонлик билан ўлган шоҳ ҳужайраларидан тозалаш ва тери юзасини текислашга хизмат қилади. Самарали равишда қора нуқталарни йўқ қилади ва теридаги тер безларининг жуда майда тешикчаларини торайтиради, қон айланишини рағбатлантиради, фаол компонентларнинг кириб боришини яхшилайди. Антибактериал таъсирга эга. Терини нозик ва бахмалдек майин қилган ҳолда уни фаол озиқлантиради.

Кимлар учун мўлжалланган?

  • Парваришнинг шахсий дастурини излаётганлар учун.
  • Алоҳида усулдаги қадоқни қадрлайдиганлар учун.
  • Косметика воситаларининг сифати ва хавфсизлигини муҳим ҳисоблаганлар учун.
  • Косметика воситаларининг ишлаши муҳим аҳамият касб этадиганлар учун.

Самарадорлиги исботланган*

  • Теридаги тер безларининг жуда майда тешикчалари торайган, қора нуқталари камроқ сезилмоқда – 82%
  • Тери нозик, силлиқ ва бахмалдек майин – 100%

* Икки ҳафта давомида 25 дан 45 ёшгача бўлган 20 нафар аёл иштирокида ўтказилган ихтиёрий тестдан ўтказиш натижалари бўйича.

  • CellCode®57 ҳужайравий  конструктори (21 та аминокислоталар, 19 та витаминлар, 8 та минерал  тузлар, 6 та нуклеотидлар ва 3 та углеводлар) – ҳужайраларнинг соғлом ҳаёти учун 57 та элементлар. Россиялик олимларнинг эксклюзив ишланмаси теридаги бузилган жараёнларни тиклайди, янги соғлом  ҳужайраларнинг ўсишини рағбатлантиради ва регенерация ва ёшартиришнинг узоқ муддатли дастурини таъминлайди. Фаол ингредиентларни эпидермиснинг чуқур қатламларига етказган ҳолда, тери томонидан максимал равишда ўзлаштирилади.

Фаол компонентлари: CellCode®57, фаоллашган кўмир, буғдой протеини, экстрактлар: сули, амла, мажнунтол пўстлоғи, шисо, сапонария, мойчечак; ёввойи манго ёғи.

Таркиби:  WATER, CARBO ACTIVATUS, CELLCODE®57, KAOLIN, MANGIFERA INDICA SEED OIL, DECYL GLUCOSIDE, GLYCEROL, HECTORITE AND HYDROXY ETHYL CELLULOSE, AVENA SATIVA (OAT) EXTRACT, EMBLICA OFFICIALIS FRUIT EXTRACT, SALIX ALBA BARK EXTRACT, SHISO EXTRACT, SAPONARIA BARK EXTRACT, CHAMOMILLA RECUTITA FLOWER EXTRACT, HYDROLYZED WHEAT PROTEIN, XANTHAN GUM, SILVER CITRATE, FRAGRANCE.

  • Кўз атрофидаги соҳаларга тегмаган ҳолда юзнинг  нам, бирламчи тозаланган терисига туширинг.
  • Енгил айлана ҳаракатлар билан массаж қилинг. Зарур бўлганда 3-5 дақиқага қолдиринг.
  • Илиқ сув билан ювиб ташланг.
  • Ҳафтасига 1-2 маротаба қўлланг.

Компонентларни шахсий кўтара олмасликда қўлламаслик.

Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз