Старая версия сайта

Перейти
Be Loved

Тинчлантирувчи стрессга қарши ниқоб

Таъсирчан, яллиғланган тери учун

Ушбу зич, қаймоқли текстура ва енгил гул ифори билан ниқоб уни нозик, бахмалдек майин ва номукаммаликдан мосуво қилган ҳолда таъсирчан терига асраб-авайлаб парвариш қилади. Гиалурон кислотаси навқиронликни сақлаб қолишга ёрдам берган ҳолда нам билан ҳужайраларни тўлдиради, олти қимматли ёғлар мажмуаси эса бир зумда қулайликни туҳфа этади, қичиштириш ва яллиғланишларни йўқотади, микрожароҳатларни битказган ҳолда жадал равишда озиқлантиради ва қайта тиклайди.

50 ml 1,7 fl.oz                      

Россияда ишлаб чиқарилган

530 ₽
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Қичишишларни йўқотади, антибактериал ва шамоллашга қарши хусусиятларга эга. Ўлчамларни камайтиради, битишини тезлаштиради,  терида янги яллиғланиш  элементлари (акне) пайдо бўлишининг олдини олади. Терини тез тинчлантиради ва унинг ташқи кўринишини яхшилайди. Ташқи муҳит омиллари билан курашиш учун ҳимоя тизимларини фаоллаштиради.

Кимлар учун мўлжалланган?

  • Парваришнинг шахсий дастурини излаётганлар учун.
  • Алоҳида усулдаги қадоқни қадрлайдиганлар учун.
  • Косметика воситаларининг сифати ва хавфсизлигини муҳим ҳисоблаганлар учун.
  • Косметика воситаларининг ишлаши муҳим аҳамият касб этадиганлар учун.

Самарадорлиги исботланган*

  • Теридаги яллиғланишни камайтиради, сезиларли равишда ташқи кўринишини яхшилайди – 86%
  • Бир зумда қулайлик ҳиссини туҳфа этади – 100%
  • Акненинг тез битишини тезлаштиради ва янги яллиғланишларнинг пайдо бўлишига тўсқинлик қилади  – 75%

* Икки ҳафта давомида 20 дан 35 ёшгача бўлган 15 нафар аёл иштирокида ўтказилган ихтиёрий тестдан ўтказиш натижалари бўйича.

  • CellCode®57 ҳужайравий  конструктори (21 та аминокислоталар, 19 та витаминлар, 8 та минерал  тузлар, 6 та нуклеотидлар ва 3 та углеводлар) – ҳужайраларнинг соғлом ҳаёти учун 57 та элементлар. Россиялик олимларнинг эксклюзив ишланмаси теридаги бузилган жараёнларни тиклайди, янги соғлом  ҳужайраларнинг ўсишини рағбатлантиради ва регенерация ва ёшартиришнинг узоқ муддатли дастурини таъминлайди. Фаол ингредиентларни эпидермиснинг чуқур қатламларига етказган ҳолда, тери томонидан максимал равишда ўзлаштирилади.

 

Фаол компонентлари: CellCode®57, гиалурон кислотаси, ёғлар: ши, анор доналари, узум данаклари, чирғаноқ, ўрик данаклари, жожоба; экстрактлар: шакар қамиш, баргизуб, мойчечак, портулака, ёввойи манго, ялпиз барглари, оқ омела, кигелия.

Таркиби:  CELLCODE®57, GLYCERIN MONOSTEARATE, DIGLYCOL STEARATE, POLYSORBATE-20, PEG-40 HYDROGENATED CASTOR OIL, HYDROXYPROPYL GUAR, MAGNESIUM SILICATE, PUNICA GRANATUM SEED OIL, VITIS VINIFERA (GRAPE) SEED OIL, ISOPROPYL ISOSTEARATE, ETHYLHEXYL STEARATE, GLYCEROL, PRUNUS ARMENIACA (APRICOT) KERNEL OIL, SHEA BUTTER, COCO-CAPRYLATE/CAPRATE, PANTHENOL, SODIUM HYALURONATE, SIMMONDSIA CHINENSIS (JOJOBA ) SEED OIL, LANOLIN, TOCOPHEROL, KIGELIA AFRICANA FRUIT EXTRACT, PHRAGMITES COMMUNIS EXTRACT, PLANTAGO LANCEOLATA LEAF EXTRACT, CHAMOMILLA RECUTITA FLOWER EXTRACT, PORTULACA PILOSA EXTRACT, MANGIFERA INDICA LEAF EXTRACT, MENTHA PIPERITA LEAF EXTRACT, VISCUM ALBUM FRUIT EXTRACT, BEESWAX, HIPPOPHAE RHAMNOIDES OIL, SILVER CITRATE, BISABOLOL, FRAGRANCE.

  • Кўз атрофидаги соҳаларга тегмаган ҳолда юзнинг қуруқ, бирламчи тозаланган терисига туширинг.
  • 15-20 дақиқадан кейин нам косметик губка билан восита қолдиқларини олиб ташланг ёки илиқ сув билан ювиб ташланг.
  • Ҳафтасига 1-2 маротаба қўлланг.

Компонентларни шахсий кўтара олмасликда қўлламаслик.

Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз