Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Be Loved

Кўз атрофидаги тери учун аква-флюид

Терининг барча турлари учун

Кўз атрофидаги тери учун аква-флюид енгил эрувчи текстурага эга, шунинг учун ёпишқоқлилик ва ёғлилик ҳисларини қолдирмаган ҳолда у бир зумда сингиб кетади. Нафис ифорида ўткир бергамот ва майин олма ранги, ёзги ясмин ва сандал дарахти, иланг-иланг ва ваниль уйғунлашиб кетади. Кучли уч тарафлама таъсирли A.S.T.-base (Aqua Source Technology) эксклюзив намлантирувчи мажмуанинг тери билан боғлиқ компонентлари уни бир зумда намлик билан тўйинтирган ҳолда табиий тарзда тери тузилмасига киритилади. Денгиз коллагени эса қовушқоқликни тиклайди ва мимик ажинларни силлиқлайди. Аква-флюиднинг бетакрор формуласи чарчоқ изларини йўқотган  ва дам олган, нур ёғилувчи қарашни яратиш учун уни қайта ўзгартирган тарзда кўз атрофидаги майин терини асраб-авайлаб парвариш қилади.

15 ml 0,5 fl.oz

Россияда ишлаб чиқарилган

560 ₽
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Кучли намлантирувчи таъсирга эга ва намликнинг трансдермал йўқотилишига тўсқинлик қилади. Кўз атрофидаги нозик терини атроф муҳитнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилади.  Натижада тери тортилганлик ва ёрқинлик касб этади, мимик ажинлар ва  бироз шишишлар йўқолади. 

Кимлар учун мўлжалланган?

  • Парваришнинг шахсий дастурини излаётганлар учун.
  • Алоҳида усулдаги қадоқни қадрлайдиганлар учун.
  • Косметика воситаларининг сифати ва хавфсизлигини муҳим ҳисоблаганлар учун.
  • Косметика воситаларининг ишлаши муҳим аҳамият касб этадиганлар учун.
  • A.S.T.-base (L-PCA аминокислотаси, гиалурон кислотаси, гидролизланган эластин) – кучли табиий компонентларнинг мажмуаси, улар терининг табиий тузилмасига кириб олади ва намлиликнинг зарур даражасини қўллаб-қувватлаб туришади.  Компонентлар тери гидролипидли балансининг тикланишини таъминлаган ҳолда бир-бирининг таъсирини кучайтиришади.
  • CellCode®57 ҳужайравий  конструктори (21 та аминокислоталар, 19 та витаминлар, 8 та минерал  тузлар, 6 та нуклеотидлар ва 3 та углеводлар) – ҳужайраларнинг соғлом ҳаёти учун 57 та элементлар. Россиялик олимларнинг эксклюзив ишланмаси теридаги бузилган жараёнларни тиклайди, янги соғлом  ҳужайраларнинг ўсишини рағбатлантиради ва регенерация ва ёшартиришнинг узоқ муддатли дастурини таъминлайди. Фаол ингредиентларни эпидермиснинг чуқур қатламларига етказган ҳолда, тери томонидан максимал равишда ўзлаштирилади.
  • Ультраенгил эрувчи текстурага эга, бир зумда сингиб кетади.
  • Терини узоқ муддат намланишини таъминлайди.
  • Мимик ажинларни камайтиради.
  • Шишлар ва кўз остидаги қора доираларни бартараф қилади.

Фаол компонентлари: Cell Code®57, A.S.T.-base, денгиз сув ўтларининг экстрактлари: спирулина, кодиум, ирланд мохи; экстрактлар: гамамелис, алоэ, каррагинан, бодринг, далачой, сарсабил; хитозан, денгиз коллагени, натрий альгинати.

Таркиби: WATER, CELLCODE®57, A.S.T.-BASE (SODIUM PCA (AND) SODIUM HYALURONATE (AND) HYDROLYZED ELASTIN), POLYMETHYLSILSESQUIOXANE (AND) ISOHEXADECANE (AND) CETEARYL METHICONE, GLYCEROL, PANTHENOL, TOCOPHEROL, SPIRULINA EXTRACT, CROTON LECHLERI RESIN EXTRACT, CHONDRUS CRISPUS (CARRAGEENAN) EXTRACT, HYDROLYZED COLLAGEN, CARRAGEENAN, HAMAMELIS VIRGINIANA (WITCH HAZEL) EXTRACT, ALOE BARBADENSIS LEAF EXTRACT, CUCUMIS SATIVUS FRUIT EXTRACT, CHODRUS CRISPUS EXTRACT, ASPARAGUS OFFICINALIS EXTRACT, BORON NITRIDE, VINYL DIMETHICONE CROSSPOLYMER (AND) SILICA, AZULENE, CHITOSAN, ACRYLATES/C10-30 ALKYL ACRYLATE CROSSPOLYMER, SILVER CITRATE, ALLANTOIN, FRAGRANCE.

  • Енгил уриб-уриб қўйиш ҳаракатлари билан гелни кўз атрофидаги бирламчи тозаланган терига туширинг. Ишқаламанг.
  • Эрталаб ва кечқурун ҳар куни қўлланг (эрталаб – кўчага чиққунга қадар камида 30 дақиқа аввал, кечқурун – ухлашгача 2 соатдан кечиктирмай).

Кўз учун кремни қандай қилиб тўғри тушириш керак:

  1. Кўз учун кремни кўз қовоқларининг ҳаракатланувчи қисмига кирмаган ҳолда, кўз соққасининг суякчалари бўйича тушириш лозим.
  2. Юқори кўз қовоғига крем қаншардан чаккаларга, қуйисига эса – кўзнинг ташқи бурчагидан ички йўналиши бўйича туширилади.
  3. Аввалига кремнинг митти нуқталарини кўз соққасининг суякчалари бўйича туширинг, кейин эса енгил уриб-уриб қўйиш ҳаракатлари билан суякчалардан кўзга қараб ҳаракатланган ҳолда тери бўйича кремни тақсимланг.
  4. Кўз қовоқлари учун кремни ортиқча куч сарфламаган тарзда ва терини тортмаган ҳолда иложи борича авайлаб, энг яхшиси номсиз бармоқ билан туширган маъқул.

Компонентларни шахсий кўтара олмасликда қўлламаслик.

Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз