Старая версия сайта

Перейти
Be Loved

Регенерация қилувчи крем

Терининг барча турлари учун. Anti-age парвариш

Тўйинган бахмалдек майин текстура ва гул ифори билан регенерация қилувчи тунги крем терини қайта тиклаш ва ёшартириш учун  косметология соҳасидаги охирги илмий ишланмалар асосида яратилган. A.G.E.-matrix  (Active Growth of Elastin) гўзаллик ва навқиронликнинг эксклюзив матрицаси ёш билан боғлиқ ўзгаришлар билан фаол равишда курашади. Денгиз коллагени ажинларни ичидан итарган ва сезиларли равишда моделлаштирувчи самарани кўрсатган тарзда, жадал равишда  коллаген ва эластин толаларнинг тузилмасини тиклайди. CellCode®57 фаол моддаларнинг бетакрор мажмуаси соғлом ҳужайраларнинг ўсиши ва ривожланишини рағбатлантирган ҳолда ҳужайралар даражасида сизнинг терингизни янгилайди. Табиий компонентлар ва қимматли ёғлар эса терини намлик билан тўйинтиришади ва сиз ухлаганунгизча ҳужайраларни зарур микроэлементлар билан озиқлантиришади. Ўз терингизни чиндан ҳам ўзгача парвариш билан сийланг, ва сиз унинг қанчалик ўзгаришига гувоҳ бўласиз.

50 ml 1,7 fl.oz

Россияда ишлаб чиқарилган

1300 ₽
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Ёш билан боғлиқ терига самарали ёшартирувчи крем ажинларни сезиларли равишда қисқартиради ва терининг қовушқоқлигини оширади. Эркин  радикаллар таъсиридан ҳимоя қилади. Терини юмшатади ва унинг намни ушлаб қолишлилик хусусиятларини оширади.  

Кимлар учун мўлжалланган?

  • Парваришнинг шахсий дастурини излаётганлар учун.
  • Алоҳида усулдаги қадоқни қадрлайдиганлар учун.
  • Косметика воситаларининг сифати ва хавфсизлигини муҳим ҳисоблаганлар учун.
  • Косметика воситаларининг ишлаши муҳим аҳамият касб этадиганлар учун.
  • A.G.E.-matrix  (ресвератрол, денгиз коллагени, церамидлар) – кучли қаришга қарши мажмуа ажинларнинг юзага келиши сабабининг ўзи билан курашади. Фаол оқсил коллагенли эластин толаларнинг тузилишини қайта тиклаган ҳолда ажинларни айнан ичидан суриб чиқаради, ток новдасидан тайёрланган ресвератрол УБ-нурланишлардан ҳимоя қилади, табиий церамидлар эса намнинг йўқолишига тўсқинлик қилган ҳолда терини намлантиришади.
  • CellCode®57 ҳужайравий  конструктори (21 та аминокислоталар, 19 та витаминлар, 8 та минерал  тузлар, 6 та нуклеотидлар ва 3 та углеводлар) – ҳужайраларнинг соғлом ҳаёти учун 57 та элементлар. Россиялик олимларнинг эксклюзив ишланмаси теридаги бузилган жараёнларни тиклайди, янги соғлом  ҳужайраларнинг ўсишини рағбатлантиради ва регенерация ва ёшартиришнинг узоқ муддатли дастурини таъминлайди. Фаол ингредиентларни эпидермиснинг чуқур қатламларига етказган ҳолда, тери томонидан максимал равишда ўзлаштирилади.
  • Терини жадал озиқлантириш ва қайта тиклаш.
  • Ёрқин гул ифорига эга.

Фаол компонентлари: CellCode®57, A.G.E.-matrix, гиалурон кислотаси, коэнзим Q10, гидролизланган эластин, трегалоза, ёғлар: анор, авокадо, ши, чирғаноқ; буғдой фитопротеинлари, экстрактлар: спилантес, баргизуб, физалис; сквален, Е витамини.

Таркиби: WATER, CELLCODE®57, A.G.E.-MATRIX  (RESVERATROL (AND) HYDROLYZED COLLAGEN (AND) CERAMIDES), ARACHIDYL ALCOHOL (AND) BEHENYL ALCOHOL (AND) ARACHIDYL GLUCOSIDE, GLYCEROL, SODIUM HYALURONATE, HYDROLYZED WHEAT PROTEIN, UBIQUINONE, SQUALANE, ISONONYL ISONONANOATE, ETHYLHEXYL STEARATE, ISOSTEARYL ISOSTEARATE (AND) POTASSIUM CETYL PHOSPHATE (AND) CETYL STEARATE (AND) STEARIC ACID, AMORPHOPHALLUS KONJAC ROOT EXTRACT, PERSEA GRATISSIMA (AVOCADO) OIL, BUTYROSPERMUM PARKII, HYDROLYZED ELASTIN, CYCLOPENTASILOXANE (AND) DIMETHICONE CROSSPOLYMER, HYDROXYETHYL ACRYLATE/METHOXYETHYL ACRYLATE COPOLYMER (AND) SODIUM ACRYLATE/SODIUM ACRYLOYLDIMETHYL TAURATE COPOLYMER, PUNICA GRANATUM SEED OIL, TOCOPHEROL, PLANTAGO LANCEOLATA LEAF EXTRACT, SPILANTHES EXTRACT, PHYSALIS EXTRACT, BORON NITRIDE, TREHALOSE, HIPPOPHAE RHAMNOIDES OIL, SILVER CITRATE, ALLANTOIN, FRAGRANCE.

  • Кўз атрофи соҳасига тегмаган ҳолда ухлашдан 2 соат олдин юз ва бўйиннинг бирламчи тозаланган терисига туширинг.
  • Енгил массаж қилувчи ҳаракатлар билан тақсимланг.

Массаж чизиқлари бўйича кремни қандай тушириш керак

Массаж чизиқлари  коллаген толалар ва лимфатик тизимнинг жойлашуви билан мос келади, терининг энг кам чўзилиш зоналари бўйича ўтишади ва шунинг учун кремни туширишдан максимал самарага эришиш имконини беришади.

Кремни туширишнинг йўналишлари:

  • Пешона – марказдан чаккаларга.
  • Бурун – ёнлари бўйича пастга ва учидан қаншарга.
  • Ияк  – марказдан пастки жағнинг дўнг қисмлари бўйича қулоқларнинг гўштига.
  • Лунжлар – оғиз бурчакларидан қулоқ чаноғи ўртасига.
  • Бўйин – восита навбати билан ўнг ва чап томонга туширилади, қалқонсимон без соҳасига тегмаган ҳолда, иякка,  кафт билан кремни пастдан юқорига тақсимланг. Бўйиннинг орқа юзасига кремни куракларга, пастдан юқорига қараб туширишади.

Компонентларни шахсий кўтара олмасликда қўлламаслик.

Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз