Онлайн-дўкон сизга ёқтими?

Фикр-мулохаза қолдиринг Эски версия
Be Loved

Жадал озиқлантирувчи крем

Терининг барча турлари учун

Тўйинган текстура ва  ёзги гулларнинг ажиб ифори билан тунги озиқлантирувчи крем сиз ухлаб тургунингизча, терини жадаллик билан қайта тиклайди. Унинг асосида –  ўз таркиби ва самарадорлиги бўйича бетакрор, океаннинг нақ юрагидан   микроэлементларга бой бўлган денгиз сув ўтларининг мажмуаси мавжуд. Айнан тунда тери ҳар қачонгидан ҳам фаол моддаларнинг таъсирига мойил бўлади, махсус липидли асос туфайли улар осонлик билан чуқур қатламларга ёриб киришади ва  соғлом ҳужайрларнинг янгиланиши ва ривожланишини рағбатлантирган ҳолда ҳужайралар даражасида ишлашади.  Қимматли табиий ши, бодом ва ёввойи манго ёғлари қаришнинг илк аломатларини йўқ қилган ҳолда ва уни ҳаётий куч билан тўлдирган тарзда кун давомида чарчаган терини чуқур озиқлантиришади.

50 ml 1,7 fl.oz

Россияда ишлаб чиқарилган

1050 ₽
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Терини жадал равишда озиқлантиради ва мустаҳкамлайди. Унинг янгиланиши ва чуқур қайта тикланишини фаоллаштиради.  Тери соғлом ҳужайраларининг ривожланишини рағбатлантиради ва  қаришнинг илк аломатлари билан курашишга ёрдам беради.

Кимлар учун мўлжалланган?

  • Парваришнинг шахсий дастурини излаётганлар учун.
  • Алоҳида усулдаги қадоқни қадрлайдиганлар учун.
  • Косметика воситаларининг сифати ва хавфсизлигини муҳим ҳисоблаганлар учун.
  • Косметика воситаларининг ишлаши муҳим аҳамият касб этадиганлар учун.
  • CellCode®57 ҳужайравий  конструктори (21 та аминокислоталар, 19 та витаминлар, 8 та минерал  тузлар, 6 та нуклеотидлар ва 3 та углеводлар) – ҳужайраларнинг соғлом ҳаёти учун 57 та элементлар. Россиялик олимларнинг эксклюзив ишланмаси теридаги бузилган жараёнларни тиклайди, янги соғлом  ҳужайраларнинг ўсишини рағбатлантиради ва регенерация ва ёшартиришнинг узоқ муддатли дастурини таъминлайди. Фаол ингредиентларни эпидермиснинг чуқур қатламларига етказган ҳолда, тери томонидан максимал равишда ўзлаштирилади.
  • Денгиз сув ўтларининг экстрактлари (спирулина Spirulina, кодиум Codium, ирланд мохи Chrondus Chrispus) – протеинлар, витаминлар ва минераллардан иборат ўсимлик мажмуаси. Терини мустаҳкамлайди, тетиклантиради ва таранглаштиради. Терининг сув балансини тиклайди ва намнинг йўқолишига тўсқинлик қилади.
  • Ҳужайра даражасида терининг жадал янгиланиши ва тикланишини рағбатлантиради.
  • Денгиз сув ўтлари экстрактларининг мажмуаси терининг зарур  микроэлементлар ва витаминлар билан озиқланишини таъминлайди.
  • Қаришнинг илк аломатларининг пайдо бўлишини секинлаштиришга ёрдам беради.

Фаол компонентлар: CellCode®57, гиалурон кислотаси, денгиз сув ўтларининг экстрактлари (спирулина Spirulina, кодиум Codium, ирланд мохи Chrondus Chrispus) экстрактлар: бўзноч, эхинацея,  баргизуб, мажнунтол пўстлоғи, мойчечак, оқ омела; ши ёғи, бодом, жожоба, ёввойи манго; Е витамини.

Таркиби: WATER, CELLCODE®57, PANTHENOL, SODIUM HYALURONATE, OCTYLDODECANOL AND OCTYDODECYL XYLOSIDE AND PEG-30 DIPOLYHYDROXYSTEARATE, ISONONYL ISONONANOATE, GLYCEROL, BUTYROSPERMUM PARKII, PRUNUS AMYGDALUS DULCIS (SWEET ALMOND) OIL, MANGIFERA INDICA SEED OIL, SIMMONDSIA CHINENSIS (JOJOBA ) SEED OIL, TOCOPHEROL, SPIRULINA EXTRACT, CROTON LECHLERI RESIN EXTRACT, CHONDRUS CRISPUS (CARRAGEENAN) EXTRACT, ACHILLEA MILLEFOLIUM EXTRACT, ECHINACEA PURPUREA EXTRACT, PLANTAGO LANCEOLATA LEAF EXTRACT, SALIX ALBA BARK EXTRACT, VISCUM ALBUM FRUIT EXTRACT, CHAMOMILLA RECUTITA FLOWER EXTRACT, HYDROXYETHYL ACRYLATE/METHOXYETHYL ACRYLATE COPOLYMER (AND) SODIUM ACRYLATE/SODIUM ACRYLOYLDIMETHYL TAURATE COPOLYMER, AZULENE, SILVER CITRATE, FRAGRANCE.

  • Кўз атрофи соҳасига тегмаган ҳолда ухлашдан 2 соат олдин юз ва бўйиннинг бирламчи тозаланган терисига туширинг.
  • Енгил массаж қилувчи ҳаракатлар билан тақсимланг.

Массаж чизиқлари бўйича кремни қандай тушириш керак

Массаж чизиқлари  коллаген толалар ва лимфатик тизимнинг жойлашуви билан мос келади, терининг энг кам чўзилиш зоналари бўйича ўтишади ва шунинг учун кремни туширишдан максимал самарага эришиш имконини беришади.

Кремни туширишнинг йўналишлари:

  • Пешона – марказдан чаккаларга.
  • Бурун – ёнлари бўйича пастга ва учидан қаншарга.
  • Ияк  – марказдан пастки жағнинг дўнг қисмлари бўйича қулоқларнинг гўштига.
  • Лунжлар – оғиз бурчакларидан қулоқ чаноғи ўртасига.
  • Бўйин – восита навбати билан ўнг ва чап томонга туширилади, қалқонсимон без соҳасига тегмаган ҳолда, иякка,  кафт билан кремни пастдан юқорига тақсимланг. Бўйиннинг орқа юзасига кремни куракларга, пастдан юқорига қараб туширишади.

Компонентларни шахсий кўтара олмасликда қўлламаслик.

Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз