Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Be Loved

Ревитализация қилувчи крем

Терининг барча турлари учун. Anti-age парвариш

Ревитализация қилувчи кундузги крем – бу нафақат шунчаки қаришга қарши восита, балки сизнинг терингиз саломатлиги ва навқиронлигини ҳужайравий тиклашнинг муҳим  элементи. Эксклюзив озиқлантириш муҳити, тери ҳужайраларига  мутлақ физиологик мувофиқлиги туфайли, максимал равишда ўзлаштирилади ва соғлом ҳужайралар ривожланиши ва навқиронликнинг тикланиши учун идеал шароитлар яратади.  A.S.T.-base кучли мажмуаси жадал намлантириш ва силлиқликни таъминлайди, A.G.E.-matrix фаол тузувчи мажмуа эса  ажинларнинг юзага келиш сабабининг ўзига таъсир қилган ҳолда терининг ёш билан боғлиқ ўзгаришлари билан курашади. Кремнинг майин текстураси уни нозик гул ифори ва мутлақ қулайлик ҳиссига қамраб олган ҳолда терида эриб кетади.

50 ml 1,7 fl.oz

Россияда ишлаб чиқарилган

1300 ₽
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Жадал ёшартирувчи крем A.S.T.-base эксклюзив мажмуаси ёрдамида терини намланиши ва ҳимоясини яхшиловчи табиий тўсиқни тиклашга ёрдам беради. A.G.E.-matrix  кучли ёшартирувчи матрицасининг крем формуласи регенерация қилувчи компонентлари ва кучли антиоксидантлари билан терини мустаҳкамлашади, тиндиришади ва ёшартиришади. Крем сезиларли равишда терининг эластиклилиги ва қовушқоқлигини яхшилайди, юз тузилишини тортиб қўяди, ажинларни текислайди.

Кимлар учун мўлжалланган?

  • Парваришнинг шахсий дастурини излаётганлар учун.
  • Алоҳида усулдаги қадоқни қадрлайдиганлар учун.
  • Косметика воситаларининг сифати ва хавфсизлигини муҳим ҳисоблаганлар учун.
  • Косметика воситаларининг ишлаши муҳим аҳамият касб этадиганлар учун
  • CellCode®57 ҳужайравий  конструктори (21 та аминокислоталар, 19 та витаминлар, 8 та минерал  тузлар, 6 та нуклеотидлар ва 3 та углеводлар) – ҳужайраларнинг соғлом ҳаёти учун 57 та элементлар. Россиялик олимларнинг эксклюзив ишланмаси теридаги бузилган жараёнларни тиклайди, янги соғлом  ҳужайраларнинг ўсишини рағбатлантиради ва регенерация ва ёшартиришнинг узоқ муддатли дастурини таъминлайди. Фаол ингредиентларни эпидермиснинг чуқур қатламларига етказган ҳолда, тери томонидан максимал равишда ўзлаштирилади.
  • A.S.T.-base (L-PCA аминокислотаси, гиалурон кислотаси, гидролизланган эластин) – кучли табиий компонентларнинг мажмуаси, улар терининг табиий тузилмасига кириб олади ва намлиликнинг зарур даражасини қўллаб-қувватлаб туришади.  Компонентлар тери гидролипидли балансининг тикланишини таъминлаган ҳолда бир-бирининг таъсирини кучайтиришади.
  • A.G.E.-matrix  (ресвератрол, денгиз коллагени, церамидлар) – кучли қаришга қарши мажмуа ажинларнинг юзага келиши сабабининг ўзи билан курашади. Фаол оқсил коллагенли эластин толаларнинг тузилишини қайта тиклаган ҳолда ажинларни айнан ичидан суриб чиқаради, ток новдасидан тайёрланган ресвератрол УБ-нурланишлардан ҳимоя қилади, табиий церамидлар эса намнинг йўқолишига тўсқинлик қилган ҳолда терини намлантиришади.
  • Енгил текстура юзда ёғлилик ҳиссини қолдирмаган ҳолда терида эриб кетади.

Фаол компонентлар: CellCode®57, A.G.E.-matrix, A.S.T.-base, убихинон (коэнзим Q10), глюконоланктон, анор доналари ва ўрик данаклари ёғлари, экстрактлар: гуруч, алоэ-вера, коньяк-маннан, ловиялар, женьшень, осиё центелласи, спилантес, чучукмия, бўзноч, цилиндрик императ; сквален, Е витамини.

Таркиби: WATER, CELLCODE®57, A.G.E.-MATRIX  (RESVERATROL (AND) HYDROLYZED COLLAGEN (AND) CERAMIDES), A.S.T.-BASE (SODIUM PCA (AND) SODIUM HYALURONATE (AND) HYDROLYZED ELASTIN), ARACHIDYL ALCOHOL (AND) BEHENYL ALCOHOL (AND) ARACHIDYL GLUCOSIDE, ISONONYL ISONONANOATE, ETHYLHEXYL STEARATE, GLYCEROL, GLUCONOLACTONE, AMORPHOPHALLUS KONJAC ROOT EXTRACT, SQUALANE, PUNICA GRANATUM SEED OIL, PRUNUS ARMENIACA (APRICOT) KERNEL OIL, UBIQUINONE, HYDROXYETHYL ACRYLATE/METHOXYETHYL ACRYLATE COPOLYMER (AND) SODIUM ACRYLATE/SODIUM ACRYLOYLDIMETHYL TAURATE COPOLYMER, CYCLOPENTASILOXANE (AND) DIMETHICONE CROSSPOLYME, GLYCYRRHIZA GLABRA ROOT EXTRACT, HELICHRYSUM EXTRACT, IMPERATA CYLINDRICA ROOT EXTRACT, RICE BRAN EXTRACT, ALOE BARBADENSIS LEAF EXTRACT, PHASEOLUS VULGARIS SPROUT EXTRACT, PANAX GINSENG ROOT EXTRACT, CENTELLA ASIATICA EXTRACT, SPILANTHES EXTRACT, TOCOPHEROL, BORON NITRIDE, ALLANTOIN, SILVER CITRATE, FRAGRANCE.

  • Кўз атрофи соҳасига тегмаган ҳолда юз ва бўйиннинг бирламчи тозаланган терисига туширинг.
  • Енгил массаж қилувчи ҳаракатлар билан тақсимланг.
  • Макияж остига асос сифатида мос келади (кремни макияжгача камида 15 дақиқа  олдин  ва кўчага чиққунга қадар 30 дақиқа аввал туширинг).

Массаж чизиқлари бўйича кремни қандай тушириш керак

Массаж чизиқлари  коллаген толалар ва лимфатик тизимнинг жойлашуви билан мос келади, терининг энг кам чўзилиш зоналари бўйича ўтишади ва шунинг учун кремни туширишдан максимал самарага эришиш имконини беришади.

Кремни туширишнинг йўналишлари:

  • Пешона – марказдан чаккаларга.
  • Бурун – ёнлари бўйича пастга ва учидан қаншарга.
  • Ияк  – марказдан пастки жағнинг дўнг қисмлари бўйича қулоқларнинг гўштига.
  • Лунжлар – оғиз бурчакларидан қулоқ чаноғи ўртасига.
  • Бўйин – восита навбати билан ўнг ва чап томонга туширилади, қалқонсимон без соҳасига тегмаган ҳолда, иякка,  кафт билан кремни пастдан юқорига тақсимланг. Бўйиннинг орқа юзасига кремни куракларга, пастдан юқорига қараб туширишади.

Компонентларни шахсий кўтара олмасликда қўлламаслик.

Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз