Шахсий маълумотлар билан ишлаш сиёсати

Шахсий маълумотлар билан ишлаш борасидаги мазкур ҳужжат Россия Федерациясининг 2006 йил 27 июлдаги  №152-ФЗ сонли «Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги федерал қонунининг 18.1 моддаси биноан тузиб чиқилди ва «НЛ Континент» МЧЖ (бундан кейин матнда компания деб юритилади) шахсий маълумотлар субъектидан олиниши мумкин бўлган барча шахсий маълумотларга нисбатан амал қилади.

Компания шахсий маълумотлар билан ишловчи операторлар Реестрида 54-17-0002790 рақами билан рўйхатга олинган.

1. Шахсий маълумотлар билан ишлашда мавжуд бўлган хуқуқий асослар.

  • Россия Федерацияси Конституциясининг (23 - моддаси);
  • 27.07.06 йилдаги «Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги №152-ФЗ сонли федерал қонуни (1, 6, 22-моддалар);
  • Россия Федерацияси фуқаролик кодекси (шартномаларнинг тегишли турини тартибга солувчи боблар);
  • РФ меҳнат кодекси (86-90 моддалар);

2. Шахсий маълумотлар билан ишлашнинг мақсад ва усуллари.

Субъектларнинг шахсий маълумотлари билан ишлашнинг мақсади (бундан кейин матнда– «ШМ» деб юритилади) – компаниянинг низомида белгиланган ишларни бажариш ва хизматларни тақдим этиш, компаниянинг мижозлар олдидаги шартнома мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ.

Шахсий маълумотлар билан ишлаш (тўплаш, тизимлаштириш, сақлаш, аниқлаштириш (янгилаш, ўзгартириш), фойдаланиш, тарқатиш (шу жумладан узатиш), шахссизлантириш, блокировкалаш, ўчириш) қуйидагича амалга оширилади:

  • шахсий маълумотлар билан ишлашда шахсий маълумотлар ахборот тизимининг автоматлаштирилган воситаларидан фойдаланилган ҳолда олиб бориш;
  • шахсий маълумотлар билан ишлашни автоматлаштирилган воситалардан фойдаланмай амалга ошириш.

3. Категориялар ва ишланадиган маълумот турлари.

Компаниядаги шахсий маълумотларни йиғиш ва улар билан ишлаш тартиби РФ қонунларига мувофиқ амалга оширилади.

Шахсий маълумотлар билан ишлаш мақсади қуйидагиларни қамраши мумкин: фамилияси, исми, отасининг исми; туғилган йили; туғилган санаси; туғилган жойи; манзили; оилавий аҳволи; иш жойи; лавозими; таълими; касб-ҳунари; даромади; жинси; шахсни тасдиқловчи ҳужжат тавсифи (хужжат серияси ва рақами, берилган санаси, ҳужжатни берган орган номи); фуқаролик; солиқ тўловчининг идентификация рақами (агар бўлса).

4. Шахсий маълумотлар билан ишлаш рўйҳати:

Йиғиш; тизимлаштириш; тўплаш; сақлаш; тозалаш (янгилаш, ўзгартириш); фойдаланиш; тарқатиш (шу жумладан узатиш); шахссизлантириш; блокировка қилиш; ўчириш.

5. Шахсий маълумотлари қайта ишланган субъект тоифалари:

  • Компания ходимлари.
  • жисмоний шахслар – хизмат кўрсатиш ва тижорат концессияси шартномалари бўйича компания мижозларининг ходимлари.
  • Компания билан шартнома ва бошқа фуқаролик хуқуқий муносабатлари бор жисмоний шахслар.

6. Шахсий маълумотлал билан ишлашни тўхтатиш шартлари.

Шахсий маълумотлар ШМни йиғиш мақсадига эришилгач ёки уларга эришиш зарурати йўқолганида, агар федерал қонунларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шунингдек шахсий маълумотлар билан ишлашда ноқонуний хатти-ҳаракатлар ва қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда йўл қўйилган қонунбузарликларни бартараф этишнинг иложи бўлмаганида йўқ қилинади

7. Махфийликни таъминлаш.

Ҳамкор ва мижозларнинг тузилган шартномаларда кўрсатилган ШМ ва ушбу шартномаларнинг бажарилиши билан боғлиқ ҳужжатлар ва ахборот тизимларида мавжуд бўлган шахсий маълумотлари махфий саналади.

152-ФЗ ёки бошқа федерал қонунларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, компания шахсий маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун етарли ва зарур бўлган чора-тадбирлар таркиб ва рўйҳатини мустақил равишда белгилайди.

8. Шахсий маълумотлар билан ишлашда хавфсизлик чораларини таъминлаш.

8.1 Шахсий маълумотлар билан ишлашда компания шахсий маълумотларнинг ноқонуний ёки тасодифий фойдаланишдан ҳимоя қилади, шахсий маълумотларни йўқ қилиш, ўзгартириш, блокировка қилиш, нусҳа олиш, тақдим этиш, тарқатиш, шунингдек шахсий маълумотларга нисбатан бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилиш учун зарур ҳуқуқий, ташкилий ва техник чораларни кўради.

8.2 Шахсий маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлашга, шунингдек:

  • ахборот тизимларидаги мавжуд шахсий маълумотларнинг хавфсизлигига нисбатан тахдидларни аниқлаш;
  • шахсий маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ташкилий ва техник чора-тадбирларни қўллаш, шахсий маълумотлар билан ахборот тизимларида ишлашда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш талабларини бажариш учун Россия Федерацияси ҳукумати томонидан белгиланган шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш борасидаги зарур бўлган хавфсизлик чораларини кўради;
  • белгиланган тартибда киритилган ахборотни ҳимоя қилиш воситаларининг мувофиқлигини бахолаш тартиб-таомили;
  • шахсий маълумотларнинг ахборот тизимини ишга туширишдан олдин шахсий маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш;
  • шахсий маълумотларни сақлашнинг машина воситаларини ҳисобга олган ҳолда;
  • шахсий маълумотларга руҳсатсиз кириш фактларини аниқлаш ва чора кўриш;
  • шахсий маълумотлардан ахборот тизимида фойдаланинш қоидаларини белгилаш, шунингдек ахборот тизимида шахсий маълумотлар билан амалга ошириладиган барча хатти ҳаракатларни рўйҳатга олишни таъминлаш;
  • шахсий маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш ва шахсий маълумотлар ахборот тизимларининг хавфсизлик даражасини таъминлаш борасида қабул қилинадиган чора-тадбирлар назоратини ўрнатиш;
  • шахсий маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш ва шахсий маълумотлар ахборот тизимларининг хавфсизлиги даражасини таъминлаш бўйича қабул қилинадиган чора-тадбирларни назорат қилиш;
  • шахсий маълумотлар сохасида Россия Федерацияси қонунчилиги бузилган тақдирда шахсий маълумотлар субъектларига етказилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш, ушбу заранинг нисбати ва шахсий маълумотлар соҳасида Россия Федерацияси қонунчилигини таъминлашга қаратилга чора-тадбирларни амалга ошириш.

9. Шахсий маълумотларга кириш.

Шахсий маълумотларингизга кириш сўров асосида шахсий маълумотлар субъектига (унинг қонуний вакилига) тақдим этилади. Сўров шахсий маълумотлар субъекти ёки унинг қонуний ваклининг шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжатнинг рақами, берилган сана ва берган орган тўғрисидаги маълумотлар ҳамда шахсий маълумотлар субъекти ёки қонуний вакилининг имзоси бўлиши шарт.

10. Ошкор қилиш шартлари, шериклар ва учинчи томонга маълум бўлган маълумотлар миқдори.

Компания шахсий маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди ва қонун ҳужжатларида бошқача ҳолатлар назарда тутилмаган бўлса, шахсий маълумотлар субъектларининг розилигисиз уларни учинчи шахсларга бермаслик мажбуриятини олади. Агар субъектнинг шахсий маълумотларини учинчи шахсларга топшириш Компания томонидан тегишли шартнома асосида амалга оширилган бўлса, бундай шартнома учун муҳим шарт бўлиб учинчи шахс томонидан шахсий маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш мажбурияти ҳисобланади.